“Туронбанк”да “Open Air” мавсуми давом этмоқда. Навбатдаги семинар-тренинг Туронбанк АТБ Мониторинг ва назорат департаменти (middle-office) ва барча филиалларнинг шу йўналишдаги ходимлари учун ташкил этилди. Семинар-тренинг давомида Туронбанкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, янги тизимда middle-office ходимларининг вазифалари, халқаро банк тизимида айни шу йўналишдаги тажриба ўрганилди. Шу билан бирга департамент ходимлари амалиётда дуч келаётган масалалари ҳам кўриб чиқилиб, уларнинг ечими муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш тўғрисидаги фармони ижроси юзасидан Туронбанкда лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида иш юритиш борасида сўз юритилди.
Семинар-тренинг қизиқарли амалий машғулотларга бой тарзда давом этди. Халқаро тоифадаги тренер Сухроб Хидиров тайм-менежмент ва иш жараёнида стрессни бошқариш бўйича амалий тавсиялар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш борасидаги қарори ижросини таъминлаш масаласига ҳам Туронбанкда алоҳида эътибор қаратилади. Навбатдаги семинар ҳам бундан муста сно эмас. Тренингнинг иккинчи куни иштирокчилар учун жуда қизиқарли бўлди. Улар янги барпо этилган ва кўплаб меҳмонларни ўзига жалб этаётган Янги Ўзбекистон боғида сайр қилишди. Табиат қўйнида дам олиб, Тошкент вилоятининг манзарали ва кўнгилочар ҳудудларига саёҳат қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Туронбанкда ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш шу билан бирга уларнинг мазмунли дам олишлари учун молия муассасаси томонидан барча шарт шароитлар яратилган.