Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Миллий мафкура – миллат пойдевори

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
19 Aug 2016

Республикамиз тижорат банклари томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 июнида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори талабларидан келиб чиқиб, ушбу қутлуғ байрамни муносиб нишонлаш мақсадида “Туронбанк” акциядорлик-тижорат банки томонидан адабий маърифий учрашув ташкил этилди.

Унда “Туронбанк” Рахбарияти мустақиллик одимлари, ўтган 25 йил давомида қўлга киритилган ютуқлар, хусусан, миллий давлатчилигимизни тиклаганимиз, жаҳондаги мустақил ва суверен давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаганимиз, ўзини оқламаган эски, мустабид тузумдан бутунлай воз кечиб, чуқур ўйланган, миллий манфаатларимизга тўла жавоб берадиган ислоҳотларга асосланган, бутун дунёда “ўзбек модели” деган ном билан тан олинган тараққиёт стратегиясини амалга оширганимиз ва бугунги кунда барча саъй-ҳаракатлар ўз мевасини бериб, ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий ва иқтисодий жабҳаларда улкан ютуқларни қарши олаётганимизни таъкидладилар.

Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Саййид“Миллий мафкура – миллат пойдевори” мавзусида маъруза қилиб, жамият ривожи, мамлакат фаровонлиги, тинчлигини, хотиржамлигини ёшлар тарбияси билан боғлаб, қаерда тарбия масаласини таълим билан, миллий қадрият, анъаналар, менталитет  билан узвий боғлиқликда ҳал этишга ҳаракат қилинган бўлса, ўша жойда ривожланиш, тараққиёт бўлганини алоҳида таъкидлади.

Бундан ташқари учрашувда банк қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, янги меъёрий ҳужжатлар, тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, баҳолаш тизимининг банкда қўлланилиши каби мавзулар доирасида тақдимотли чиқишлар тингланди.

Учрашув якунида тадбир меҳмони истеъдодли шоир Сирожиддин Саййид томонидан мутолаа қилинган “Ифтихор” ва “Ким эдигу ким бўлдик” шеърлари барчада яна бир бор азиз ва мустақил Ватанимизга нисбатан ифтихорлик туйғусини уйғотган бўлса, ажабмас.

Ватан қурмоқ – қадрдир,

Ватан қурмоқ – фахрдир,

Бу – миллатдир, бу – халқдир,

Ким эдигу ким бўлдик.

Қутлуғ бўлсин мамлакат,

Бу давлат, бу салтанат,

Яратгандан марҳамат –

Ким эдигу ким бўлдик.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 1008
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech