Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“МИР” халқаро тўлов карталарига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди

Янгиланган сана:  11 Январ 2020, 13:02
11 Jan 2020

Бугунги кунда Туронбанк “Uzcard” ва “Humo” миллий тўлов тизимлари орқали “Visa”, “Mastercard”, “Maestro” “Union Pay” халқаро тўлов тизимларига ўзининг замонавий банкомат ва терминаллар билан хизмат кўрсатиб келмоқда.

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб эса, қўшимча равишда Россия Федерациясининг “МИР” халқаро тўлов карталарига ҳам хизмат кўрсатиш йўлга қўйди. Мазкур тўлов тизимнинг ишга туширилиши, Россия Федерациясидан ташриф буюрувчи сайёхларга янада ҳам қулайликлар яратади. Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари, банк билан шартнома имзолаган ҳолда терминаллар орқали мазкур карталарга хизмат кўрсатиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Мазкур тизим ишга туширилгандан сўнг, Туронбанкда умумий 7 турдаги миллий ва халқаро тўлов карталарига хизмат кўрсатилиши таъминланди. Яратилаган қулайликлар, аҳолимиз ва юртимиз меҳмонларининг нақд ва нақдсиз кўринишдаги тўловларни амалга оширишда ўз кўмагини беради деган умиддамиз.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 240
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech