Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ошмоқда

11 Oct 2019

Мамлакатимиз молия-банк тизимида етакчи ўринларга эга бўлган  "Туронбанк" АТБ бугунги кунда 20 та филиали, 37 та минибанки, 4 та банк хизматлари маркази, 23 та валюта айирбошлаш ва 35 та халқаро пул ўтказмалари шаҳобчаси ва 29 та коммунал ва махсус кассалар орқали 23 минг нафардан зиёд юридик ҳамда 600 минг нафардан ортиқ жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Кейинги йилларда банк «Замонавий менежмент» услубида ва аниқ белгиланган стратегия асосида иш юритиш масаласига алоҳида эътибор қаратаётгани боис салмоқли натижаларга эришмоқда. 

2.jpg

Айни дамда мамлакатимизда банклараро рақобат шароитида аҳолига замонавий банк хизматларини кўрсатиш "Туронбанк" ривожининг муҳим жиҳатига айланмоқда. Бу борада банк молия бозорининг энг жадал ривожланаётган сегменти, яъни чакана хизматлари сифати ва кўламини ошириш мақсадида, мижозларга тезкор ва қулай хизмат турларини таклиф этиб келмоқда. Жумладан,  инновацион хизмат турларидан фойдаланган ҳолда ўз-ўзига хизмат кўрсатишни янада оммалаштириш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида 24/7 ёки 365 тизимида фаолият юритувчи “Автоматлаштирилган тўлов марказ”лари жорий этилиб, уларда жами 45 та миллий валюта ва 35 та инфо-киоска ўрнатилган.

Turon.jpeg

Бугунги кунда пластик карточка жуда қулай тўлов воситасига айланди. Ривожланган инфратузилма ёрдамида карточка эгалари ундан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида бемалол фойдалана олишади. Пластик карточка билан боғлиқ бизнес юқори технологияларга асослангани билан ажралиб туради. Шу ўринда "Туронбанк"да нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ва пластик карточкалар эмиссиясини кўпайтириш борасида ҳам қатор амалий чоралар кўрилиши натижасида жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 568 623 донани ташкил этди (шундан, 18 276 та “Humo” пластик карточкалари).

huma ft uzcard.jpg

Шунингдек, банк томонидан мини-банклар, жамғарма кассалари, савдо ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 6 812 дона, жумладан, юридик ташкилотларга 3 386 дона, хусусий тадбиркорларга 3 200 дона, банк бўлинмаларига 176 дона ва коммунал ташкилотларга 50 дона тўлов терминаллари ўрнатилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Банк томонидан 215 дан ортиқ инфо-киосклар жойлаштирилгани эса мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини кўрсатмоқда. Шу жумладан, молия муассасаси томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига ўрнатилган барча терминаллар орқали UnionPay карта эгаларига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

"Туронбанк" мамлакатимиз фуқаролари даромадларини янада кўпайтириш учун шароит яратиш мақсадида ҳам миллий, ҳам хорижий валютадаги кўплаб омонат турларини  таклиф этади. Хусусан, жозибадор шартларда йиллик 23% гача миллий валютадаги ҳамда 7% гача хорижий валютадаги муддатли, жамғарма ва онлайн омонатлар амал қилмоқда.

Ҳозирги кунда масофадан хизмат кўрсатиш хизматлари борган сари оммалашиб боряпти. Ҳозирда, маблағларни бошқариш 24/7 режимида смартфон ёки планшет ёрдамида амалга оширса бўлади. Бу эса мижозларга ўзига қулай вақт ва жойда туриб, хизмат учун тўлов ўтказиш имконини беряпти. "Туронбанк"нинг “MyTuron” мобил иловаси орқали коммунал ва бюджет тўловларини амалга ошириш, онлайн тарзда пул маблағларини муддатли омонатларга ўтказиш, онлайн конверсия амалиётларини амалга ошириш каби хизматларни бажариш мумкин. Йил бошидан мобил илова орқали банк мижозларига 9 млн. 322 минг АҚШ доллари сотилди ва 3,8 млрд. сўм пул маблағлари миллий валютадаги омонатларга жойлаштирилди. Шунингдек, 2019 йил бошидан жисмоний шахслар томонидан масофавий хизматлари орқали жами 88,28 млрд. сўмлик 26 512 минг дона транзакциялар амалга оширилган.

mobile_phone.png

Шунингдек, "Туронбанк" мижозларга қулайлик яратиш, банк хизматларини автоматлаштириш ҳамда масофавий банк хизматлари қамровини кенгайтириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида “Интернет-банкинг”, “SMS-банкинг” ҳамда “Мобил-банкинг” тизимлари фойдаланувчилари сони бир неча баробарга ошиб бормоқда. 

Чакана хизматларнинг яна бир муҳим йўналиши, бу – пул ўтказмаларидир. "Туронбанк" ўз мижозларига "Western Union", "MoneyGram", "CONTACT", "Золотая Корона" ҳамда "Юнистрим"  халқаро пул ўтказмалари тизимларини таклиф этмоқда. 

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда пул ўтказмасини нақд ёки нақдсиз кўринишда, миллий ёки хорижий валютада ҳам жўнатиш мумкин. 

Бир сўз билан айтганда, мижозлар эҳтиёжларига мос хизматлар кўламини кенгайтириб бориш "Туронбанк"нинг чакана хизматлари ривожланишининг асосий мезонига айланган.  

Ишончимиз комилки, банкда тўпланган бой тажриба ва кенг имкониятлар энг муҳим бўлган “Банк-Мижоз” алоқасини мустаҳкамлашга йўналтирилганлиги бизнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз келгусида ҳам янада муваффақиятли давом этишига қатъий ишонч уйғотади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 83
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech