7 May 2018
«Туронбанк» АТБнинг «Turon Mobile» мобил иловаси орқали омонатларга маблағларни қабул қилиш имкони яратилди.
Эндиликда Туронбанкнинг UzCard пластик карталаридаги пул маблағларини «Turon Mobile» мобил дастури ёрдамида милиий валютадаги “Мобил омонат” номли янги муддатли омонатга ўтказишлари мумкин.
Омонатнинг сақлаш муддати 3 ой бўлиб, унга қўшимча маблағлар қабул қилинади.
Шуни таъкидлаш жоизки, Туронбанкнинг «Turon Mobile» мобил иловасини App Store ва Google Play орқали бепул юклаб олиш мумкин.
Туронбанк - Молия билан ишлаб, одамлар хақида ўйлаймиз!
/
Манба:
кўрсатилмаган
/
Кўришлар:
527