Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий кўмак минглаб янги иш ўринлари яратилишига пойдевор бўлди

10 Oct 2019

Мамлакатимизда амалга оширилаётган фаол инвестиция сиёсати ҳам маҳаллий ҳам хорижлик ишбилармонларга бирдек имконият яратмоқда. Хусусан, солиқ ва божхона тизимининг тартибга солиниши, бюрократик тўсиқларнинг бартараф этилгани шулар жумласидандир. Айниқса, молия муассасалари томонидан ажратилаётган кредитларнинг миқдори ва салмоғи кундан – кунга ошиб бораётгани янги ва самарали инвест лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида муносиб туртки бўляпти.

Ўттиз йилга яқин вақтдан буён молия соҳасида муваффақиятли меҳнат қилаётган “Туронбанк” АТБ эса чет эллик сармоядорлар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишда локомотив ҳисобланмоқда. Хусусан, молия муассасаси янги саноат корхоналарини ташкил этиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича Ҳукумат томонидан белгилаб берилаётган дастурларни ўз вақтида, энг асосийси сифатли бажармоқда.

2.jpg

Бунга мисол сифатида замонавий технологиялар билан жиҳозланган Марказий Осиёда “Peng Sheng” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасини келтиришимиз мумкин. Уй – жой учун кафел ишлаб чиқариш, терини қайта ишлаш, экспортбоп пойабзал, уяли телефон ва ҳайвонлар учун озуқа тайёрлашга ихтисослашган мажмуага дастлаб Хитой сармояси ҳисобидан   26 млн. АҚШ доллар ажратилган бўлса, “Туронбанк” АТБ томонидан 21 млн доллардан ортиқ молиявий кўмак берилди. Корхонада аёллар чарм маҳсулотларининг 10 хилдан ортиқ турлари хотин – қизларимиз учун мақбул нархларда чиқарилмоқда. Йилига 10 млн кв.метрда ишлаб чиқарилаётган кафеллар эса ташқи бозорларнинг нуфузли савдо майдонларидаги пештахталарида харидоргир бўлмоқда. Аҳамиятли жиҳати шундаки, банк томонидан кўрсатилган сифатли хизматлар натижасида иш бошлаган корхонада айни пайт 1,5 мингдан ортиқ аҳоли меҳнат қилмоқда.

6.jpg

Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги дўстлик алоқалари самарали лойиҳаларни амалга оширишга туртки бўлмоқда. Мамлакатда яратилган жозибадор инвестицион муҳит эса бизга муваффақиятли меҳнат қилишда кўмак беряпти. Бугунги ютуқларимизда “Туронбанк” АТБнинг муносиб ўрни бор деб ҳисоблайман. Уларнинг молиявий қўллаб – қувватлаши натижасида биз ишлаб чиқаришнинг янги тармоқларини ишга туширяпмиз. Хусусан,   150 гектар майдонда Хитой технологияси асосида томчилатиб суғориш тизимини яратдик. Банк билан ҳамкорликни давом эттирган ҳолда декоратив панеллар тайёрлашни ҳам йўлга қўйишни режалаштиряпмиз дейди қўшма корхона Бош директори ВАНГ СИНГХЕ.  

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, корхонага қулайлик яратиш мақсадида “Туронбанк” АТБ томонидан банк хизматлари кўрсатиш маркази ҳам ишга туширилди. Натижада мижозлар учун уларнинг барча турларидан тезкор ва сифатли фойдаланишлари учун имконият яратилди. Жумладан, юридик ва жисмоний шахслар ҳисобларини юритиш, лизинг амалиётларини расмийлаштириш ва кредитлар бўйича белгиланган тартибда мониторинг ўтказиш, хорижий валютада халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, пластик карточкалар ва консалтинг хизматларини кўрсатиш каби йўналишлар шулар жумласидандир.

Мухтасар қилиб айтганда, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва қулай инвестиция муҳитини яратишда муносиб иштирок этиш “Туронбанк” АТБнинг ўз олдига қўйган асосий мақсадларидан биридир.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 43
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech