Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Молиявий саводхон инсоннинг келажаги молиявий барқарордир!

Янгиланган сана:  7 Май 2022, 12:19
7 May 2022

          Бутун дунё бўйлаб ўтказиладиган “Global money week” – Умумжаҳон пул ҳафталиги доирасида Ўзбекистонда ўтказилган тадбирларда Туронбанк АТБ ҳам фаол иштирок этди. Хусусан, Туронбанкка бириктирилган умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг Молиявий билимларини ошириш ва молиявий масалаларда уларнинг кўникмаларини шакллантириш учун малакали ўқитувчилар ва банк ходимлари амалий машғулотлар кўринишида очиқ дарслар ўтказишди.

000A9628.JPG
000A9637.JPG
IMG_9641.JPG
DSC01346.JPG


Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Туронбанк ва кўплаб ҳамкор ташкилотлар билан Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида талаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилди. Улар учун Рақамли банк, Омонатлар, Кредитлар ва интерактив банк хизматлари бўйича тақдимотлар ташкил этилиб, ёшлар ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.

photo_2022-05-07_11-24-45.jpg
photo_2022-05-07_11-24-46.jpg
Бундан ташқари, Туронбанк томонидан ўқитувчилар ўртасида “Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови ҳам ўтказилди. Танловга кўплаб ўқитувчилардан аризалар келиб тушди ва уларнинг барчаси молия муассасасида тузилган комиссия томонидан бирма бир кўриб чиқилиб, улар орасидан 3та энг яхши дарс ўтган ўқитувчи танлаб олинди.

“Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс” танлови ғолиблари:

1-ўрин: Молдағалиева Бибихан Шуманай туманидаги 5-мактаб Иқтисод фани ўқитувчиси

2-ўрин: Жабборова Озода Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 3-мактаб Информатика фани ўқитувчиси

3-ўрин: Мундузова Шоҳида Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги 41-мактабнинг Математика фани ўқитувчиси

Ғолиблар Туронбанк АТБ томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 259
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech