Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“MoneyGram” билан ҳамкорлик ривожланмоқда

4 Oct 2019

IMG_9772.JPG

Айни пайт мамлакатимиз молия бозорида банклараро рақобат муҳити кучайиб, аҳолига замонавий хизматлар кўрсатишнинг тури ва кўлами кенгайиб бормоқда. Ушбу жараёнда фаол иштирок этаётган “Туронбанк” АТБ эса тармоқда жадал ривожланаётган сегмент, яъни чакана хизматлар кўрсатиш борасида салмоқли ишларни амалга оширяпти. Хусусан, унинг муҳим йўналишларидан бири бўлган пул ўтказмалари тизимида бу яққол намоён бўлмоқда. Ушбу амалиётни бажаришга иҳтисослашган 40 га яқин шоҳобча орқали ҳозирда мижозларга “Western Union”, “MoneyGram”, “Contact”, “Золотая Корона” ҳамда “Юнистрим” халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали хизмат кўрсатилмоқда. Аҳамиятлиси, бугунги кунда ушбу банк операциясини нақд ёки нақдсиз кўринишда, миллий ёки хорижий валютада ҳам амалга ошириш мумкинлигидир.

IMG_9774.JPG

“Туронбанк” АТБнинг бош офисида ўтган учрашувда дунёнинг 200 дан ортиқ давлатларида 350 000 дан зиёд бўлимларига эга бўлган йирик халқаро компания “MoneyGram” мутахассислари билан ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама этилди. Унда молия муассасасининг “Чакана хизматлар кўрсатиш” департаменти мутасаддилари ва “MoneyGram” компаниясининг вакиллари иштирок этишди. Мулоқот давомида тизимни такомиллаштириш, банкнинг ҳудудлардаги шаҳобчаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг малакасини ошириш, ўзаро манфаатли алоқаларни тараққий эттириш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.

IMG_9775.JPG

“Туронбанк” АТБ томонидан доимий асосда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тақдим этилаётган чакана хизматлар, жумладан, халқаро пул ўтказмалари операциялари доирасини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 50
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech