Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Moody’s Ўзбекистон банк тизими бўйича барқарор прогнозини сақлаб қолди

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
8 Aug 2016
Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизими бўйича барқарор прогнозни сақлаб қолди. Агентлик пресс-релизида айтилишича, прогноз ўзбек банклари фаолияти учун операция шароитлари қулай бўлиб қолиши ҳақидаги умидларни акс эттиради.

«Яхши диверсификацияланган экспорт даромадларига эга иқтисодиёт ўзбек банклари фаолияти учун қулай муҳитни юзага келтиради, — деди Moody’s агентлиги катта вице-президенти Ольга Ульянова. — Шу туфайли Ўзбекистон банк сектори қандайдир даражада қатор МДҲ мамлакатларига хос бўлган ўзгарувчанликдан ҳимояланган».

Moody’s агентлиги қулай операция шароитларида ўзбек банкларидаги муаммоли кредитлар улуши прогноз даври (12—18 ой) мобайнида барқарор даражада: берилган кредитлар умумий ҳажмининг 4—5 фоизи даражасида қолишини кутмоқда. Бундан ташқари, рейтинг агентлиги прогноз қилишича, яқин бир-бир ярим йил ичида сектордаги зарар йиллик ҳисобда барча берилган кредитларнинг ўртача бир йиллик ҳажмининг 1,5 фоизидан ошмайди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 476
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech