Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Огоҳлик ва ҳушёрлик – давр талаби

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
17 Apr 2017

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан “Банк тизимида хавфсизликни таъминлашда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Ташкил этилган мазкур семинарда «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки ходимлари, Тошкент шаҳар ИИББ хузуридаги Қўриқлаш хизмати, Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда банк муассасалари жойлашган хизмат биноларига кириб-чиқиш тартиби тўғри ўрнатилишини таъминлаш, бино иншоотлар, пул маблағлари ва моддий бойликларини ишончли қўриқланишини ташкил этиш, банк тизимларини ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш хизматлари билан хамкорликда қўриқлаш ишларини ташкил қилиш масалаларига батафсил тўхталиб ўтилди.

Амалдаги тартибларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида бойликларнинг бут сақланишини таъминлаш мақсадида уларга кириб-чиқиш тартиби қатъий белгилаб қўйилганлиги, банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибининг белгиланган қоидаларини ҳамда банкларнинг иш куни тартибини банк муассасаларининг барча ходимлари ва мижозлари амал қилиши лозим.

Семинарда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлигининг масъул ходимлари ёнғин содир бўлганда банк ходимларининг ўзини тутиш қоидалари, банк муассасаларини ёнғиндан муҳофаза этишга қаратилган чора-тадбирларни ИИВ хузуридаги ёнғин хавфсизлиги мутахассислари билан биргаликда ишлаб чиқиш зарурлиги хақида сўз юритди. Хар бир корхона ва муассасаларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш ва ёнғин юзага келганда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, муҳандис-техник ходимларни, ишчи ва хизматчиларни бу ишга кенг жалб этиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги” қонуни ва бошқа қонуности ҳужжатларида белгилаб қўйилган. Айнан мутахассислар томонидан бу жараёнда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар ҳам таъкидлаб ўтилди. 

Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг масъул ходимлари қайд этганидек, фавқулодда ҳолатлар (табиий офатлар) юз берганда инсонларнинг ҳатти-харакати алоҳида аҳамият касб этади.

Бундай ҳолатлар юз берганда фуқарорларнинг ҳатти-харакати Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли ва худудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги қонунлари ҳамда бир қатор меъёрий ҳужжатларда белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади.

Иштирокчилар бу каби амалий семинарлар ходимларнинг ушбу йуналишдаги билим ва кўникмалари ортишига хизмат қилишини қайд этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 618
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech