Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Онлайн омонатлар бўйича расмий муносабат!

Янгиланган сана:  ...
19 Sep 2022

       Сберкасса.уз телеграм каналида эълон қилинган “Туронбанк иловасидан омонат фоизимни ололмаяпман” номли мурожаатга нисбатан қуйидагиларни маълум қиламиз. 

   “Туронбанк” АТБ веб-сайти банкимиз фаолияти билан боғлиқ янгиликлар жойлаштириб бориладиган расмий манбаа бўлиб, банкда амалга оширилаётган ишлар ва ўзгаришлар биринчи навбатда расмий веб-сайтимизда эълон қилинади.   
Туронбанк MyTuron мобил иловасининг вақтинча ишламаётганлиги ҳақидаги хабарни расмий веб сайтимизда, шу билан бирга ҳар бир вилоятда мижозлар билан мулоқот учун ташкил этилган ишчи телеграм гуруҳларда ҳам эълон қилганмиз.

       Мижозларимиз Онлайн ҳамда банкда очилган омонатга ҳисобланган фоизларни “Туронбанк” АТБнинг исталган бўлинмаларидан шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиб, шахсий пластик карталарига ўтказиб олишлари мумкинлиги ҳам маълум қилинган. 

      Туронбанк янги автоматлаштирилган банк тизимига ўтганлиги сабабли жисмоний шахслар учун мўлжалланган мобил иловамизда техник ишлар давом этмоқда, тез орада мижозлар янгиланган MyTuron иловасидан тўлақонли фойдаланиши мумкин бўлади.

       Эслатиб ўтамиз, мижозлар ишончи биз учун муҳим, янги тизимга ўтишимизнинг асосий мақсади ҳам мижозларимиз учун сифатли ва қулай банк маҳсулотларини ишлаб чиқиб, халқаро стандартлар асосида хизмат кўрсатишни йўлга қўйишдан иборатдир.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 819
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech