Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Паст фоизларда ипотека кредити!

Янгиланган сана:  25 Май 2020, 09:15
22 May 2020

photo_2020-05-11_17-42-41.jpg

Муҳташам, чиройли, кўркам, шинам ва албатта ҳамёнбоп уй харид қилиш менимча ҳар бир инсоннинг орзуси. Сабаби, Ватан остонадан бошланади дейишганидек, ўз хонадонига эга бўлмасдан туриб маълум бир муваффақиятга эришиши мушкул. Аммо, узоқ йиллар давомида тўплаган жамғармамиз ва маошимиз билан ширин ҳаёлларимизни рўёбга чиқариш қийин албатта.

Турган гапки, бундай вазиятда кўпчилик банкларга мурожаат қилишни таклиф этади. Айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда, Туронбанк 30 йиллик юбилейини нишонлаш арафасида халқимизга нисбатан паст нархларда пудратчи ташкилотларни молиялаштириш ҳисобидан Наманган, Термиз, Нукус, Оҳангарон шаҳарларида қурилган кўп қаватли уй - жойлардан квартиралар сотиб олиш имконини тақдим этмоқда.

Кредит муддати - 20 йил

Бошланғич тўлов:

қишлоқ жойларда - 10 %;

шаҳарларда - 20 %;

Кредит бўйича фоиз:

қишлоқ жойларда – 16 - 18 %;

шаҳарларда – 16 - 18 %;

Яна бир аҳамиятли жиҳати, ушбу кредитни расмийлаштириш учун Сиздан ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди. Шунчаки, паспорт, иш ҳақи даромадлари тўғрисидаги маълумотнома ва сотиб олинаётган уй-жой бўйича қурилиш ташкилоти билан имзоланган шартномани ўзингиз билан олсангиз бўлгани. Хуллас, паст фоизларда, мустаҳкам хонадон эгасига айланинг!

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 1033
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech