Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Пул йиғишни ўрганамиз!

Янгиланган сана:  29 Ноябр 2021, 18:50
26 Nov 2021

Безымянный.png

Кўпчилик орзу қиладиган қобилиятлардан бири – пул йиғишни ўрганиш!

Бугун биз, ушбу мураккаб вазифани уддалашга ёрдам берадиган бир нечта энг самарали усулларни жамладик.

Даромадингизнинг маълум бир фоизини ажратиб қўйинг. Буни ҳамма билади, лекин ҳамма ҳам амал қилавермайди. Шунчаки тасаввур қилиб қўринг, агар сиз ойига 3 миллион олсангиз ва ундан 10%ини ажратиб қўйсангиз, бир йилда 4,5 миллион жамғарасиз! Бундан ҳам кўпроқ йиғса бўлади.

Тўловларни амалга ошираётганингизда Кешбэк билан тўлашга ҳаракат қилинг. Бу билан сиз пулларингизни шунчаки тежаб қолмайсиз, балки кешбэк туридан келиб чиққан ҳолда бонус ёки ҳақиқий пулларни ҳам йиғиб борасиз.

Кераксиз харид учун жарима тўлашни бошланг. Режадан ташқари нимадир сотиб олдингизми? Марҳамат қилиб, ўша нарсанинг қийматига тенг суммани ажратиб, йиғаётган пулларингизга қўшиб қўйинг.

Мотивация учун челлендж. Агар пул йиғишга қийналсангиз, дўстингиз билан гаров ўйнанг! Маълум бир муддатни ва ўша вақтгача йиғилиши керак бўлган суммани белгиланг. Вазифани уддалаган учун албатта мукофот бўлсин!

30 кун қоидаси. Режалаштирилмаган бирон-бир қимматроқ нарса сотиб олмоқчимисиз? Бюджетдан унинг баҳосига тенг маблағни аввалдан ажратиб қўйинг ва харидни 30 кунга кечиктиринг. Агар бир ойдан кейин ҳам у сиз учун жуда зарур эканига шубҳа қолмаса – сотиб олинг.

Маошни ҳар ойнинг аниқ бир санасида эмас, балки кунбай оладиганлар пулни қандай жамғариши керак?

1-январдан бошлаб ҳар куни пул йиғишни бошланг, кундан-кунга миқдорни ошириб боринг. Мисол учун, бугун 5000 сўм, эртага 6000 сўм ажратишингиз керак. Ҳудди шу тартибда кейинги Янги йилгача яхшигина пул йиғасиз.   

Пул йиғиш янада осон бўлиши учун эса Туронбанкда омонат очинг. У ерда фоизлар ҳам тўланади. Муҳими, пулларингиз сиздан узоқроқда ва хавфсиз жойда бўлади. 

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 87
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech