Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Раддия!

Янгиланган сана:  3 Июн 2022, 13:34
3 Jun 2022

Раддия: банк асоссиз айбланмоқда, аслида тўлиқ ўрганилмаган бу мурожаатдир!

СберкассаУз телеграм канали Туронбанкнинг Андижон филиалидан келишилган равишда фиктив ипотека кредитини расмийлаштириш илинжида бўлган фуқаронинг мурожаати бўйича қайта пост эълон қилди. Унда банк томонидан дастлабки тақдим этилган муносабатдаги маълумотлар мижознинг оғзаки изоҳидан кейин ёлғон дея топилгани, аслида фуқаро Мамарасулов Фарҳод Одилжон ўғлининг сотиб олмоқчи бўлган уйини мустақил баҳоловчилар эмас балки, банк ходимларининг ўзилари баҳолаганлари келтирилган.

Энди мазкур фиктив иш юзасидан тажрибали соҳа мутахассислари томонидан аниқ ўрганилган, оғзаки сўзлар эмас ҳужжатлар билан асослантирилган ахборотни тақдим этамиз.

Маълумки, ўрнатилган тартибга мувофиқ тижорат банки фуқароларнинг мулкларини баҳолаш ҳуқуқи ва бунинг учун талаб этилувчи махсус лицензияга эга эмас. Шунинг учун ҳам бу жараёнларда мижозларнинг ўзлари эркин танлов асосида мустақил баҳоловчи ташкилот билан ҳамкорлик қилишади. Фуқаро Мамарасулов Фарҳод Одилжон ўғлининг ҳолатида ҳам худда шундай мустақил баҳолаш ташкилоти хизматларидан фойдаланилган, бунда буюртмачи сифатида Г.А.Джамолддиновна қайд этилган (бу бўйича ҳужжатлар мавжуд). Ўрганишларга кўра, мазкур шахс банк ходими ёки фаолиятига алоқадор субъект эмаслиги аниқланди. Демакки, СберкассаУз телеграм каналининг навбатдаги постида келтирилган “Туронбанкни ўзи уйни баҳолатган, банк ёлғон муносабат чиқарди,” деган жумла асосланмаган, ёлғон фикр!

Асосланган фактларни тақдим этишда давом этамиз. Шунингдек, мазкур мурожаат кетидан фуқаро Мамарасулов Фарҳод Одилжон ўғли Туронбанк Андижон филиали гаров мутахассисларининг сўнгги баҳолаш хисоботини ҳам рўкач қилиб, “- бу ҳужжат мулкни Туронбанк баҳолаганини билдиради” дея вазиятни чигаллаштиришга уринган. Аслида эса бу ҳужжатда келтирилган хулосалар фуқаронинг сунъий ошириб олиб келган мустақил баҳоловчи ташкилоти хулосаси натижасида шаклланган маълумотлар эди. Аён бўладики, СберкассаУз телеграм каналида қайд этилган “ёлғон” сифатини фуқаро Мамарасулов Фарҳод Одилжон ўғли юзага келтирган.

Энди нима учун фуқарога кредит ажратилиши ярим йўлда тўхтатилганлигига ўрганилган аниқ изоҳ берамиз.

Фуқаронинг бу каби фиктив ҳаракатларини Туронбанкда жорий этилган замонавий андеррайтинг тизими ўз вақтида пайқаган. Қандай қилиб дейсизми? сабаби бу автоматлашган дастур “Soliq servis”, "Kredit-axborot-tahlil markazi", “E – baholash tizimi” каби ташкилотлар билан интеграция қилинган ҳолда мижозга тегишли маълумотларни онлайн тарзда билиш имконини беради. “E – baholash tizimi”да олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Мамарасулов Фарҳод Одилжон ўғлининг мулки 229 млн. сўм дея баҳоланган, ваҳоланки мустақил баҳолаш ташкилоти 500 млн.сўм миқдорида баҳолаш ҳисоботини шакллантирган эди. Шунинг учун ҳам мақсадсиз ўзлаштирилиши мумкин бўлган кредит ўз вақтида тўхтатилган. Мазкур мурожаат эгаси яъни фуқаро Мамарасулов Фарҳод Одилжон ўғлидан бундан кейин яна Банк ва банк ходимларига нисбатан асосли эътирозлар бўлса тўғридан - тўғри Суд органларига мурожаат қилишларини сўраймиз!  

“Юқоридаги вазиятлардан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни маълум қилмоқчимиз. Ўзининг Республика миқёсидаги 20 та филиали ва 80 га яқин Банк хизматлари офислари билан 300 мингдан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатиб келаётган Туронбанк ўтган 2021 йилда салкам 232 млрд. сўмлик ипотека кредитларини 1200 нафар фуқарога ажратиб берган”.

Бундан ташқари, мижозларга банк билан ҳар қандай амалиётларда ходимлар билан молиявий муносабатларга киришмасликларини, турли тўловлар ва комиссион ҳақларни тегишли квитанция орқали амалга оширишлари зарурлигини эслатиб ўтамиз. Бу каби вазиятлар коррупция ҳолати дея баҳоланиши мумкин. Агарда мижозлар шу сингари ҳолатларга дуч келсалар Туронбанкнинг расмий сайти орқали “Комплаенс офицери”га мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, фуқаролардан молия муассасаси билан боғлиқ ҳар қандай мурожаат, шикоят ва таклифларини банкнинг корпоратив саҳифалари ва телеграм каналига юборишларини сўраймиз.

Шу билан бирга, ҳурматли журналистлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари, тўлиқ ўрганилмаган ва банк мижозларида нотўғри тасаввур уйғотувчи хабарларни тарқатмасликни, молия муассасасини асоссиз обрўсизлантиришга уринмаслигингизни, банк ходимларининг ишчанлик кайфиятига таъсир ўтказмаслигингизни сўраймиз!

Банк матбуот хизмати.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 961
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech