Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Раҳбар ходимлар учун семинар-тренинг!

Янгиланган сана:  6 Май 2022, 11:07
Раҳбар ходимлар учун семинар-тренинг!
5 May 2022

        “Туронбанк” АТБ раҳбар ходимлари-Топ менежменти учун семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Молия муассасасининг барча филиаллари бошқарувчилари ва департамент директори иштирок этди.
Семинар-тренингдан кўзланган мақсад ходимларнинг билим савиясини ошириш, жаҳон молия бозорида рўй бераётган ўзгаришлар ва янги тенденциялар ҳақида уларнинг хабардорлигини оширишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам Семинар-тренингга таклиф этилган спикер Иқтисод фанлари доктори, профессор Нодир Жумаев “Жаҳон молиявий архитектурасидаги ўзгариш: зиддиятлар, таҳдид ва кутилаётган натижалар” мавзуида иштирокчиларга кўплаб маълумотларни етказди.

AM1A3038.JPG
AM1A3149.JPG
AM1A3034.JPG
AM1A29891.JPG
AM1A3010.JPG
AM1A3181.JPG
AM1A3267.JPG
Семинар-тренинг амалий машғулотлар билан давом этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси доценти Лола Инагамова раҳбар ходимлар учун ҳар кунлик иш фаолиятларида қўл келадиган Тайм-менежмент ва стрессни бошқариш бўйича қизиқарли машғулотлар ўтказиб, фойдали маслаҳатлар билан бўлишди.

AM1A3250.JPG
AM1A3385.JPG
AM1A3373.JPG
AM1A3475.JPG
Шуни ҳам қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш борасидаги қарори ижросини таъминлаш масаласига Туронбанкда алоҳида эътибор қаратилади. Навбатдаги семинар ҳам бундан мустасно эмас. Яъни, тренингнинг иккинчи куни иштирокчилар учун жуда қизиқарли бўлди. Улар янги барпо этилган ва кўплаб меҳмонларни ўзига жалб этаётган Янги Ўзбекистон боғида бўлишди. Шундан сўнг табиат қўйнида дам олиб, Тошкент вилоятининг манзарали ва кўнгилочар ҳудудларига саёҳат қилишди.

DSC01900.JPG
DSC01939.JPG
DSC01918.JPG
DSC01942.JPG
DSC01989.JPG
DSC01998.jpg
Туронбанкда бу каби тадбирларни ўтказиш анъанага айланиб улгурган, доимий тарзда ходимларнинг билимини ошириш, шу билан бирга уларнинг мазмунли дам олишлари учун молия муассасаси томонидан шарт шароитлар яратиб берилган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 110
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech