Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Самарали фаолиятнинг асосий омили – Узтозларга бўлган эҳтиром!

Самарали фаолиятнинг асосий омили – Узтозларга бўлган эҳтиром!
30 Sep 2019

САМАРАЛИ ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ – УЗТОЗЛАРГА БЎЛГАН ЭҲТИРОМ!

Бу номни эшитганда юракларимиз орзиқиб, қалбимиз соғинч ҳиссини туяди. Болалигимизни хотирлаганимизда эса унинг самимий ва мунис чеҳраси кўз олдимизда гавдаланади. Бу албатта, устоз ва мураббийлардир.

Республикамизда фаолият юритаётган 30 яқин молия муассасалари орасида ўзининг сифатли ва тезкор хизматлари билан янги имидж яратаётган “Туронбанк” АТБнинг самарали иш жараёнида ушбу касб эгаларининг ҳам муносиб ўрни бор. Хусусан, банк тизимида йўлга қўйилган устоз – шогирд анъанаси кўп йиллик тажрибага эга банкирлар ва ёш ходимлар ўртасида яхши бир механизмни ишга туширди. Бунинг натижаси ўлароқ, умумий персоналнинг 50% дан ортиғини ташкил этувчи банкнинг ёшлар жамоаси ўз кўникмаларини мустаҳкамлаб, молия муассасасининг ҳам маҳаллий ҳам хорижий рейтинглардаги даражаси юксалишида муносиб хисса қўшишмоқда.

Президентимиз таъбири билан айтганда, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган азиз ва мўтабар зотлар шаънига энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларни изҳор этиш даркор. Зеро уларга ҳеч қачон узиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси билан таъзим қиламиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб “Туронбанк” АТБ жамоаси 1-октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча муаллимларни муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайди. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 64
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech