Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Сифатли хизматлардан масофадан туриб фойдаланинг!

Янгиланган сана:  14 Январ 2020, 17:50
14 Jan 2020

“Экспорт - импорт” ва бошқа валюта амалиётлари билан шуғулланувчи банкимиз мижозлари диққатига! Эндиликда сиз “Интернет банкинг” хизматидан фойдаланган ҳолда, масофадан туриб банкимизнинг қуйидаги хизматларидан завқланиб фойдаланишингиз мумкин:

-  “Заявка на покупку – продажу иностранной валюты” модули ёрдамида корхонангизнинг сўм маблағларини хорижий валютага конвертация қилишингиз ва аксинча, хорижий валютадаги маблағларингизни СПОТ шартномаси асосида сўмга айирбошлашингиз;

- “Онлайн конверсия” модули ёрдамида бир турдаги хорижий валютангизни (АҚШ доллари, Евро, Россия рубли) бошқа турдаги хорижий валютага (Евро, Россия рубли, АҚШ доллари) конверсия қилишингиз, яъни, айирбошлашингиз;

- “Банковские переводы” модули ёрдамида СВИФТ халқаро тўлов тизими орқали хорижий ҳамкорингиз фойдасига тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Унутманг! Ушбу хизматлар Сизнинг вақтингизни тежаш ва Сизни ортиқча қоғозбозчиликдан халос этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 221
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech