Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ташландиқ ердан 200 ўринлик хусусий боғчагача!

Янгиланган сана:  21 Сентябр 2020, 15:37
18 Sep 2020

Жаҳон педагогларининг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборотнинг кўп қисмини болалик даврида ўзлаштирар экан. Шу вақт оралиғида у атроф – муҳитда содир бўлаётган ўзгаришларни баҳолаш, ҳар қандай ҳажм ва мураккабликдан қатъий назар маълумотларни хотирасида сақлаб қолиш ва таҳлил қилиш, бир сўз билан айтганда онг ва тафаккурининг ривожланишига эришиши мумкин. Бунинг учун эса болалар билан узлуксиз мулоқотда бўлиш, турли хил ақлий машқлар билан уларнинг идрокини чиниқтириш, интеллектуал баҳслар орқали IQ, яъни фикрлаш қобилияти коэффициентини ошириш зарурдир. Кун давомида меҳнат қилувчи ота-оналар учун эса бу ишларни бажариш бир мунча мушкуллик туғдиради. Шунинг учун улар мазкур масъулиятли вазифани боғчаларга ишониб топширадилар.

IMG_5693.JPG

Шу сабабли мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғини дея эътироф этилади. Фарзандларининг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол англаган Президентимиз эса ушбу тармоқ ривожига кечиктириб бўлмас масала сифатида эътибор қаратмоқда. Хусусан, мамлакатимизда миллий генофондни мустаҳкамлаш, ёш авлодни етук кадрлар этиб тарбиялаш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги оламшумул фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги тарихий қарори қабул қилинди ва соҳада буткул янги тизим яратилди.

IMG_5683.JPG

Унинг натижаси ўлароқ, бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари тармоғи кенгайтирилиб, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Янги боғчалар қуриш бўйича давлат дастурининг қабул қилиниши эса ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда нодавлат боғчалар сонини кўпайтириш, тизимда соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда таълим хизматлари турини оширишга қаратилган. Мамлакат иқтисодиётини тараққий эттиришга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида бўлган ишбилармонларнинг лойиҳаларини молиялаштириш билан бирга Туронбанк давлат – хусусий шерикчилик тамойили асосида хусусий боғчалар тармоғини кенгайтириш юзасидан ҳам кенг кўламли ишларни олиб бормоқда. Аҳамиятлиси, бу ўзгаришлар энг олис ва чекка ҳудудларгача етиб боряпти ва одамларнинг бандлиги таъминланиб, эртамиз эгаларининг сифатли таълим – тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Сўзимизнинг исботини мамлакатимизнинг шимолий минтақаси ҳисобланган аграр ўлка, саҳро бағридаги мўжизавий диёр Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ишлар мисолида кўриш мумкин. Айниқса, Президентимизнинг ушбу ҳудудга амалга ошираётган доимий ташрифи айни йўналишдаги янги ташаббусларнинг ижросини кучайтириш билан бирга давлат-хусусий шериклик асосида замонавий, барча қулайликларга эга хусусий боғчалар сони ва қамровини оширишга кўмаклашяпти. Хусусан, Республиканинг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Мўйноқ, Нукус ва Тахиатош сингари 15 та туман ва 1 та шаҳарида болажонларни сифатли таълимга жалб қилиш ишлари анча жадаллашмоқда.

IMG_5695.JPG

Узоқ вақт давомида қаровсиз жой сифатида фойдаланилмай ётган майдонни 2014 йилда ижарага олиб, ёш авлод тарбияси билан шуғулланишни мақсад қилган Светлана Сафарова бугун Нукус шаҳридаги энг нуфузли мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари ҳисобланади. “Kinderland” яъни “Болажонлар майдони” дея номланган ушбу боғчани барча талабларга жавоб берадиган шароитга келтириш мақсадида тадбиркор “Туронбанк” АТБ билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди ва 1,1 млрд. сўмлик кредит эвазига бинони бутунлай янгидан таъмирлади. Айни вақт бу ерда 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болажонлар 8 гуруҳга бўлинган ҳолда ўз вақтларини мазмунли ўтказиб, етук педагоглардан таълим олишмоқда. Ташаббускорнинг сўзларига кўра, ҳозирда “Kinderland” боғчасига ўз фарзандларини жойлаштириш истагида бўлганлар сони ошиб боряпти.

IMG_5696.JPG

“Туронбанк” АТБнинг кўмаги эвазига барча болажонларимиз учун барча шароитларни яратдик. Ҳар бир гуруҳ учун ётоқхона, овқатланиш хонаси ва махсус лари, ўқув-методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таминланган хоналарни тайёрладик. Вақтларини мазмунли ўтказиш билан бирга болажонларимиз учун таэквондо, гимнастика, ошпазлик санъати каби қатор тўгараклар ҳам очилган. Инглиз ва рус тиллари мунтазас равишда олиб борилади. Эндиги мақсадимиз эса нафақат боғча балки бошланғич таълимни ҳам йўлга қўйишдир. Банк билан ҳамкорликда муассасамиз қамровини кенгайтириб 1 ва 2 синфларни тажриба тариқасида очдик ва унга бўлган қизиқиш ҳам ортди. Бугуннинг ўзида уларда 40 нафат ўқувчи таҳсил олади. 20 га яқин янги иш ўрни ҳам яратилган” деди “Kinderland” НМТТ раҳбари Светлана Сафарова.    

IMG_5677.JPG

Албатта, боғча тарбиясини олган бола билан боғчага бормаган болани солиштирганда, уларнинг фикрлаш даражаси ўртасида ер билан осмонча фарқ борлигини сезиш қийин эмас. Шунинг учун ҳам бугун шахсан давлатимиз раҳбари томонидан мактабгача таълим тизимини қайта кўриб чиқиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу борада катта ишлар бошланди. мазкур боғча ҳам шу каби ташаббусларнинг бир кўриниши сифатида эртамиз эгаларига ўз эшикларини очган. 

IMG_5664.JPG

Статистик маълумотларга қараганда, биргина 2019 йилнинг ўзида мамлакатимизда 13 минг 500 мактабгача талим муассасаси фаолият кўрсатган бўлса, Жорий йилда бу кўрсаткични 59,5 фоизга етказиш ва 85,2 фоиз 6 ёшли болаларни мажбурий 1 йиллик таълим билан қамраб олиш режалаштирилган.

IMG_5700.JPG

Айни шу йўналишда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қила туриб, истеъдодли шоир ва педагог Абдулла Авлоний бобомизнинг бир фикрлари ёдимизга тушади. “Таълим-тарбия – биз учун ҳаёт-мамот масаласидир”, зеро қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади.

IMG_5661.JPG

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 697
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech