Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тезкор ва замонавий банк xизматлари "Туронбанк" АТБ фаолиятида

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
24 Oct 2016

Турли бизнес режалар ва лойиҳаларни муваффакиятли амалга ошишида кредитлар ажратиб келаётган тижорат банклари, сўнгги пайтларда тезкор ва замонавий банк xизматлари турларини кўпайтиришга ҳам муҳим вазифа сифатида қарамокдалар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сонли “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида, аҳолининг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб қилишни янада рағбатлантириш, уларга қўшимча имкониятликлар яратиш ҳамда аҳолига кўрсатиладиган банк хизматлари кўламини кенгайтириш ва қулайликлар яратиш орқали ўз мижозлари сонини кенгайтирмоқда.

Мижозлар сонини янада ошириш учун эса табиийки таклиф этилаётган банк хизматлари қулай, сифатли ва ахолига яқин бўлиши зарур. Айни шу маънода «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Республикамизнинг барча вилоятларида 17 та филилал ҳамда 140 дан ортиқ банк бўлинмалари орқали мижозларга жойлардан туриб тезкор ва сифатли банк xизматларини кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жисмоний шахсларнинг бир мартталик тўловларини уларнинг шахсий ҳисобварақларида ўз вақтида акс эттирилишини таъминлаш мақсадида «Туронбанк» АТБ “МУНИС” клиринг тизимига уланган бўлиб, комунал ва бошқа тўловлар банк томонидан  “on-line” тизимида кабул килмокда.

Бундан ташқари аҳолига интернет тармоғи орқали барча тўловларни ўтказишда “Turon mоbile” хизмати амалиётга тадбиқ этилган. Ахоли гавжум жойларда 180 дан ортиқ инфо-киосклар хизмат кўрсатиб келмоқда. Ушбу жорий этилган замонавий тизимлар орқали мижозлар коммунал тўловлар, уяли алоқа хизматлари, интернет провайдер, рақамли телевидения ва бошқа турдаги хизматлар учун тўловларни пластик карталари орқали амалга ошириш имкониятига эгалар.

Xулоса ўрнида айтиш мумкинки, молия муассасаси нуфузи, шубхасиз, мижозларга кўрсатилаётган xизмат сифати ва банкка ишониб топширилган маблағларнинг бутлиги кафолатланганлигига боғлик. «Туронбанк» АТБ жамоаси эса бу борадаги самарали ишларини мунтазам давом эттириб, ахоли турмуш фаровонлигини оширишга каратилган сайи-харакатлар кўламини кенгайтириб бормокда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 508
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech