Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9-май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш мамлакатимизда миллий қадрият даражасига кўтарилган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ҳам ана шундай эзгу тамойиллар ўз ифодасини топган.
Бу айёмда бугунги тинч-осойишта ҳаёт, тўкинлик ва фаровонлик қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтади. Шу йўлда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиламиз. Бизга насиб этган мустақиллик , тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини янада теран англаймиз.
https://www.mf.uz/uz/mfrssfeed/item/1122-mir-i-spokojstvie-osnova-vsekh-nashikh-dostizhenij.html