Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Трансформация бўйича семинар-тренинг!

Янгиланган сана:  ...
8 Feb 2024

“Deloitte Touche” халқаро аудиторлик компанияси билан ҳамкорликда  «Туронбанк» АТБ ходимлари учун «Трансформация орқали банкларни хусусийлаштириш» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Дизайн без названия - 2024-02-08T101032.080.png

Семинар тренингда Ўзбекистон банк секторида хусусан «Туронбанк» АТБда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ҳақида сўз юритилди.

“Deloitte Touche” халқаро аудиторлик компанияси мутахассислари халқаро кўрсаткичлар билан таққослаган ҳолда Ўзбекистон банк секторининг ҳозирги ҳолати, хусусийлаштириш жараёнларининг самарадорлиги, шу билан бирга муаммолар ва айрим камчиликларни аниқ мисоллар билан маълумотларни тақдим этишди.

Дизайн без названия - 2024-02-08T101655.828.png

Семинар-тренинг давомида ходимлар хусусийлаштириш жараёнлари билан боғлиқ бир қатор саволларга батафсил жавоб олишди.

Шу ўринда қайд этиш лозим, «Туронбанк» АТБ банкни тўлиқ трансформация қилиш бўйича Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро Молия Корпорацияси билан 2021 йилдан буён ҳамкорликда самарали ишлаб келмоқда.

Дизайн без названия - 2024-02-08T100950.736.png
Дизайн без названия - 2024-02-08T100756.806.png
IMG_6474.JPG
Дизайн без названия - 2024-02-08T100705.405.png
Дизайн без названия - 2024-02-08T104022.072.png
/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 71
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech