Жисмоний шахсларнинг пластик карточка ва омонат ҳисобварақларини масофадан бошқариш бўйича “TURON MOBILE” тизими орқали эндиликда «Туронбанк» АТБ тизими ичида битта карточкадан иккинчи карточкага пул маблағларини онлайн тарзда кўчириш имконияти ишга тушди. Ушбу хизмат туридан «Smart Vista» онлайн пластик карточка эгалари фойдаланишлари мумкин.
“TURON MOBILE” хизмат тури «Туронбанк» АТБ томонидан 2012 йилда жорий қилинган бўлиб, ҳозирда ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда мижозлар интернет ёки уяли алоқа телефонлари орқали коммунал хизматлар, уяли ва стационар алоқа, интернет, рақамли телевидение учун ҳамда исталган ҳисобварақларга бир марталик тўловларни амалга ошириши мумкин.
“TURON MOBILE” тизимига «Smart Vista» онлайн пластик карточаларини очган мижозлар интернет орқали, банкка келмасдан мустақил равишда уланиш имкониятига эга бўлди.
“TURON MOBILE” хизматига уланиш учун пластик карточка эгалари «Туронбанк» АТБнинг расмий веб-сайти орқали ёки Мобил дастурнинг “Регистрация” қисмида қуйидаги маълумотларни киритиши зарур.
· пластик карточка рақами;
· унинг амал қилиш муддати;
· ўз уяли телефон рақами;
· логин ва парол танлаш.
«TURON MOBILE» мобил дастурини интернетнинг «Google Play» ва «AppStore» саҳифаларидан юклаб олиш мумкин.