Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки акциядорлар умумий йиғилишининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш тўғрисида

5 Oct 2017

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 18 октябрь куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, 100011, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси 4а уйда бўлиб ўтишини маълум қилади 

КУН ТАРТИБИ 

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши аъзоларини қайта сайлаш тўғрисида.

4.  Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

5.  Хитой экспорт-импорт банки билан йирик битим тузиш тўғрисида.

6. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ билан йирик битим тузиш тўғрисида.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли Қарори ижросидан келиб чиққан ҳолда, банкнинг имтиёзли кредитлаш махсус жамғармасидаги маблағларни банкнинг тегишли ҳисобварағига ўтказиш тўғрисида.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар рўйхати 2017 йил 5 октябрь ҳолатига, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 12 октябрь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда акциядорларнинг вакилларидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади. 2017 йил
18 октябрь куни соат 1000

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қўйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар: +99895 144-60-00; (0 371) 202-01-01.

  

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 89
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech