Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдаги йиллик, ҳисобот умумий йиғилиши 2016 йил «25» июн куни соат 11-00 да Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Абай кўчаси, 4 а-уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади.

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
13 Jun 2016

КУН ТАРТИБИ 

1.      Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.      «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3.      Банкнинг 2015 молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини ҳамда 2016 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк Бошқарувининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4.      Банкнинг 2015 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.

5.      2015 йил якунлари бўйича банк Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

6.      Банк Кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

7.      2015 йил якунлари бўйича банкнинг бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

8.      Банкнинг 2015 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.

9.      Банкнинг 2016 йил учун ташқи аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш.

10. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкида Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш.

11. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

12. «Туронбанк» акциядорлик тижорат  банкининг янги таҳрирдаги «Туронбанк» АТБ Кенгаши тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш.

13. «Туронбанк» акциядорлик тижорат  банкининг янги таҳрирдаги «Туронбанк» АТБ Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш.

14. «Туронбанк» акциядорлик тижорат  банкининг янги таҳрирдаги «Туронбанк» АТБ Бошқаруви тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш.

15. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг “Ички назорат тўғрисида”ги, “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги ва  “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.

16. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

17. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.

18.  Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

19.  Банк Бошқаруви Раисини тасдиқлаш ва у билан меҳнат шартномасини тузиш.

 

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар рўйхати 2016 йил «10» июн ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2016 йил «21» июн ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда акциядорларнинг вакилларидан қонунчиликда белгиланган тартибда  тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2016 йил«25» июн куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қўйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шахри, Абай кўчаси 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар: +99895 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70.

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 431
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech