Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2018 йил 12 март куни соат 11-00 да Тошкент шаҳри, 100011, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси 4а уйда бўлиб ўтишини маълум қилади

23 Feb 2018

КУН ТАРТИБИ 

  • Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

  • «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

  • «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Устав капиталини кўпайтириш тўғрисида.

  • Банкнинг қўшимча чиқариладиган акцияларини жойлаштириш доирасида имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида.

  • «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар билан йирик битим тузиш тўғрисида.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар рўйхати ҳолатига, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати ҳолатига тузилади. 2018 йил 22 февраль 2018 йил 5 март

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда акциядорларнинг вакилларидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар  дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади. 2018 йил 12 март куни соат 10-00

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот олиш ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан танишиш учун қўйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар:
(0 371) 244-92-75, (0 371) 202-01-01 (124). 

«Туронбанк» АТБ Кенгаши


/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 125
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech