Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Олий ўқув юртлари билан ўзаро хамкорлик қилиб келмоқда

9 Mar 2016

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Олий ўқув юртлари билан ўзаро хамкорлик қилиб келмоқда

Ходимлар билан ишлаш департаменти томонидан 2015-2016 йилда Республикамизнинг нуфузли Олий ўқув юртлари Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети, Тошкент Молия Институти, Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия институтлари томонидан ташкиллаштирилган «Карьера кун» ва «Бўш иш ўринлари ярмаркалари»да фаол қатнашиб, ташаккурнома билан тақдирланди. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки ва Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети хамда Тошкент Молия Институти ўртасида «ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида» шартнома имзоланди. Жумладан: таълим муассасасида тайёрланадиган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрларга ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, хар йили ва истиқболли йилларга буюртмалар бериш, бакалавриат ва магистр талабаларини йил давомида белгиланган муддатда «Банк»да малакали мутаҳассисларга бириктирган ҳолда амалиёт ўтишлари, илмий тадқиқот ва касбий амалиёт ўтишлари, битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларига илмий раҳбарлик аппонентлик қилишларини қўллаб-қўвватлаш; Банк таклифини инобатга олган ҳолда таълим муассасасида тайёрланиладиган йўналишлар ва мутаҳассисликлар бўйича ўқитиш дастурларини тузиш ва келгусида такомиллаштириш ҳамда мутаҳассисларни ҳалкаро андозалар даражасида сифатли тайёрлаш, молиявий хизматлар кўрсатиш амалиётини такомиллаштириш юзасидан тадқиқот ишларини олиб бориш, банк ходимларини таълим муассасасининг малака ошириш курсларига  таклиф қилиб, улар танланган йўналишдаги мавзулар бўйича ўкитиш, илмий-амалий конференциялар ташкил этиш. Шартномада ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш юзасидан тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш хақида келишилган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 51
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech