Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» Акциядорлик Тижорат Банки тизимида Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида ишлар изчиллик билан олиб борилмокда.

Янгиланган сана:  ...
30 Nov 2016

Жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра, банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 340 минг донани ташкил этиб, уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38 фоизга ўсган. Банк филиаллари томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарига ўрнатилган терминаллар сони эса таққосланаётган даврга нисбатан 42 фоизга ошиб, 4134 донани ташкил қилди.

Ҳисобот санасига (01.11.2016):

Пластик карточкалар ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағларнинг ҳам кескин ўсишига эришилиб, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 68 фоизга, йил бошига нисбатан 32 фоизга ошган.

Тўлов терминаллари  орқали амалга оширилган транзакциялар салмоғи ўтган йилга нисбатан 97 фоизга ошган.

Тўлов терминаллари орқали пластик карточка эгаларига узлуксиз сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида 2015-2016 йиллар мобайнида маънан эскирган ва яроқсиз ҳолга келган стационар терминаллар муомаладан чиқарилиб, улар ўрни янги замонавий мобил терминаллар билан қопланди.

Пластик карточкаларга банкдан ташқари қулай хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида 189 та ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш инфокиосклар тармоғи шакллантирилган.

Шунингдек, банкдан ташқари нақд пул муомаласини қисқартириш мақсадида нақд пул шаклда тўловларни аҳолидан қабул қилиш имконини берувчи 150 дона ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш тўлов терминаллари тармоғи ташкил этилган. Шундан, 100 таси Тошкент шаҳрида ва 50 таси турли вилоятлар шаҳарларида ўрнатилган. Улар орқали коммунал тўловлар, шаҳар телефони алоқаси, уяли алоқа ва бошқа хизматлар учун ҳисоб-китоблар амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу амалга оширилаётган ишларнинг барчаси аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қилинмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 440
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech