Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк”акциядорлик тижорат банки томонидан аҳолига омонатларнинг янги турлари жорий қилинмоқда

Янгиланган сана:  28 Март 2019, 09:18
14 Feb 2019
“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Ўзбекистонда биринчи тижорат банки сифатида молия бозорида  янги молиявий хизматларни кенгайтирган ҳолда банк тизимининг замонавий иш юритиш услубларини амалиётга тадбиқ қилиб келмоқда.  Бугунги кунда Туронбанк – босқичма-босқич тамойили асосида ривожланаётган молиявий корхона бўлиб, банкнинг барқарорлиги халқаро молиявий институтлар томонидан эътироф этилган. 

Туронбанкнинг ҳудудий филиаллари республиканинг ҳар бир вилоятида фаолият юритмоқда. 

Ўзбекистон Республика Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сонли “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида, жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларидан масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда.

Банк томонидан аҳолининг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда узоқ муддатли жозибадор омонат турлари жорий қилиниб келинмоқда. Хусусан, миллий валютада  “Хазина”, “Келажак”, “Орзу” ва хорижий валютада “Сармоя”, “Оптимал” муддатли омонатлари ҳамда жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларидан масофадан туриб бошқариш тизимиорқали кирим қилиш имкониятини берувчи“Эксклюзив”, “Онлайн омонат”, “Мобил омонат” каби электрон омонат турлари амалиётга тадбиқ этилди.

Шу тариқа банк ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида банк мажбуриятлари структурасини муддатлари бўйича мақбуллаштириб, мажбуриятларни уларнинг муддати ва манбаалари жиҳатидан диверсификация қилиш амалга оширилмоқда.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 724
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech