Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ аҳоли ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватламоқда

30 Oct 2019

Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ишбилармонликка кенг жалб қилиш мақсадида “Туронбанк” АТБнинг барча филиаллари томонидан изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда. Натижада бугунги кунга келиб юзлаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. Агар бу ишларни рақамларда таҳлил қиладиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 578,9 млрд. сўм кредит ажратилганини кўришимиз мумкин.

2-chi.jpg

Ушбу жараёнда микрокредитлар ажратишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши эвазига, умумий берилган маблағларнинг 196,6 млрд. сўм қисми шу кредит турига тўғри келди. Шу даврда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга 368,6 млрд. сўм, ноозиқ овқат маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга 431,8 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 113,8 млрд. сўм, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик учун эса 35,5 млрд. сўм йўналтирилди.

3-chi.jpg

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-сонли қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 403,5 млрд. сўм кредит ажратилди. "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида эса ўтган тўққиз ой давомида аҳоли ва кичик бизнес субъектларига жами 140,1 млрд. сўм миқдорида имтиёзли молиявий кўмак берилди. Шундан, 281 нафар тадбиркорларга 38,8 млрд. сўм, 6513 нафар жисмоний шахсларга 101,3 млрд.сўм тўғри келмоқда.

4-chi.jpg

Хусусан, 140,1 млрд. сўмлик имтиёзли кредитларнинг 1,0 млрд. сўми балиқчиликка, 20.6 млрд. сўми иссиқхона ташкил қилишга, 2,3 млрд. сўми қуёнчилик соҳасига, 16,8 млрд. сўми қўйчиликни ривожлантиришга, 10,6 млрд. сўми паррандачиликни ташкил қилишга, 15,8 млрд. сўми тикувчилик ва хизмат кўрсатиш йўналишига, 1,4 млрд. сўми боғдорчилик соҳасига, 35,8 млрд. сўми ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва ривожлантиришга, 4,9 млрд. сўми асаларичиликка, 30,3 млрд. сўми қорамолчиликка, 0,5 млрд. сўми бошқа соҳалар учун йўналтирилди.

5-chi.jpg

Шу билан бирга “Туронбанк”АТБ янги қурилган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида аҳолига уй-жой сотиб олиш учун жами 39,9 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган бўлиб, шундан 1,3 млрд. сўми “Ёш оила”ларга қаратилган. Банкнинг кредит портфелидаги ипотека кредитларининг қолдиғи йил бошида 57,5 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, ҳисобот санасига 32,7 млрд. сўмга ошиб, 90,2 млрд. сўмни ташкил этган.

6-chi.jpg

“Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3620-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳам аҳолининг шахсий эҳтиёжларини қондиришни молиялаштириш учун жорий йилнинг ўтган даврида 3 221 нафар мижозга жами 20,4 млрд. сўм миқдорида (шундан 443 та мижозга жами 330,1 млн.сўм мобил илова орқали онлайн тарзда) микроқарз ажратилди.

07-chi.jpg

Қолаверса, олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиётган 608 нафар талабалар учун 3,2 млрд. сўм таълим кредитлари берилди. 2019 йил 30 сентябрь ҳолатига таълим кредитлари қолдиғи 6,5 млрд. сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 1,6 млрд. сўмга ошди.

7-chi.jpg

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳисобот даврида инвестицион кредитларнинг ўрни ҳам аҳамиятли бўлди. Хусусан, 1 октябрь ҳолатига кўра, Осиё тараққиёт банкидан 30,0 млн.АҚШ доллари, Жаҳон банкидан 1,5 млн.АҚШ доллари, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан 5,0 млн.АҚШ доллари миқдорида хорижий кредит линиялари жалб этиш юзасидан қўшимча келишувлар имзоланди. Ҳисобот даврида мавжуд хорижий кредит линия маблағлари ҳисобидан жами 88,5 млн.АҚШ доллари, жумладан Жаҳон банкидан 9,7 млн.АҚШ доллари, Осиё тараққиёт банкидан 36,8 млн.АҚШ доллари, ТИФ Миллий банк орқали жалб этилаётган Эксимбанк (Хитой) кредит линия маблағлари ҳисобидан 20,9 млн.АҚШ доллари ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Эксимбанк (Хитой) кредит линия маблағлари ҳисобидан 21,1 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ўзлаштирилди ва кредитлар ажратилди.

8-chi.jpg

2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига банкнинг жами кредит қуйилмалари 3 717,7 млрд. сўмни ташкил қилди (2019 йилнинг 1 январь ҳолатига бу кўрсаткич 2 261,3 млрд. сўмни ташкил қилган бўлиб, ўтган даврда 1 456,4 млрд. сўмга, яъни 64,4 фоизга ошган).

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 68
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech