Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ аноним сўровлар учун махсус қути ўрнатди

6 Jun 2016

МИЖОЗЛАРГА ЭСЛАТМА

 

Ҳурматли мижоз!

 

Бизнинг банкимизда кўрсатиладиган хизматлар учун олинадиган тарифлар  миқдори “Туронбанк” АТБ Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган “2016 йил учун тарифи ва фоиз сиёсати”га мувофиқ белгиланганлигини эслатамиз.

 

 

Шунингдек, ҳар бир банк ходими Сизга хизмат кўрсатиш жараёнида “Касбга доир банк этикаси Кодекси”га риоя қилиши зарурлигини маълум қиламиз. Мазкур ҳужжатга мувофиқ банк ходимлари мижозларга хизмат қилиш жараёнида шахсий манфаат ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний манфаатларини қондириш учун хизмат мавқеидан фойдаланмаслиги ҳамда ўзларининг ва мижозларнинг вақтини қадрлаши керак.

 

Банкимизнинг асосий шиори:
“МИЖОЗ БАНК УЧУН ЭМАС, БАНК МИЖОЗ УЧУН”.

 

Агарда банк ходими томонидан:

- “Касбга доир банк этикаси Кодекси”га риоя қилинмаса;

- Сизнинг ҳуқуқларингиз поймол қилинса;

- Сизга ўз вақтида хизмат кўрсатилишида хато ва камчиликларга йўл қўйилса;

- Сиздан банк хизмати учун ҳар қандай мукофот талаб қилинса;

- мансаб ваколатларини суъистемол қилиш, ёки мансаб ваколатларидан четга чиқиш, пора сўраш, товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш каби коррупция ҳолатларига йўл қўйилса
бундай ҳолда қуйидаги ишларни амалга ошириш лозимлигини эслатамиз.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (+99871) 200-00-44

ёки “Туронбанк” АТБнинг  (+998 71 244-38-76)
ишонч телефони орқали хабар бериш лозим

 

ёки электрон почта орқали

Туронбанк” АТБга info@turonbank.uz

электрон почта манзили орқали хабар бериш лозим

 

Ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)
орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ёки “Туронбанк” АТБга хабар бериш лозим

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 70
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech