Бугунги кунда ҳаётимизга чуқурроқ кириб келаётган ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, уларни амалиётга, яъни банк фаолиятига жорий этиш, мавжуд имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш «Туронбанк» АТБнинг муҳим вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Банк юртимиз молия бозорида салмоқли ютуқларга эришиш ҳамдаўз мижозлари базасини янада кенгайтириш мақсадида уларга янгидан янги хизматларни таклиф этишдан чарчамаяпти. Таъкидлаш керакки, банкимиз томонидан кўрсатилаётган хизматлар орасида "Банк-мижоз" дастури ўзининг қулайлиги билан ажралиб туради. Мазкур дастур банк тизимида 2008 йилдан жорий килинган. Унинг қулайликларига тўxталадиган бўлсак, у орқали мижозлар ўз банк ҳисобварақларини масофадан туриб бошқаришлари мумкин бўлади.
Қайд этиш керакки,"Банк-мижоз" дастури Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 12 июндаги "Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий килинган. Ушбу тизим банкнинг юридик мижозларига уларнинг банкдаги ҳисоб-варакларини бошқаришда бир қанча қулайликлар яратади.
"Банк-мижоз" дастурига уланиш учун мижоз фақатгина молия муассасасига ташриф буюриб ўз ҳисоб варақаларини online текшириш учун тизимга кириш калитини олса кифоя. Дастурнинг тўлик таснифига келадиган бўлсак, у мижозларга ўз иш жойларини тарк этмаган ҳолда банк билан боғлик барча маълумотларни, жумладан тўлов хужжатлари ва ҳисоб варақлардан кўчирмаларни текшириш имконини беради. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг 1 июл қолатига кўра «Туронбанк» тизимида мазкур дастурдан фойдаланувчи мижозлар сони 4115 тага етди.
Шу билан бир қаторда молия муассасаси томонидан яқинда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун «Turon-Mobile-Banking» мобил банкинг хизмати жорий этилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ушбу хизматнинг бепуллиги, мижозни масофадан туриб молиявий операцияларни қисқа муддатларда амалга ошириши, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳамда миллий ва халқаро ҳисоб-китобларни аниқ вақтда амалга оширилиши «Turon-Mobile-Banking»нинг муҳим афзалликларидан биридир.
«Туронбанк» АТБ томонидан жорий этилаётган ҳамда замонавий дастурларга асосланган янги банк хизматлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан (жорий этилган «Turon-Mobile-Banking», «Интернет-банкинг», «Turon Mobile», «Turon Online», «SMS - banking» ва бошқалар) фойдаланувчилар сонининг ортишини таъминламоқда.
Бир сўз билан айтганда, банкимизнинг бундай саъй-ҳаракатлари замонавий ахборот технологиялари асосида молия муассасасининг тараққий этишига пойдевор бўлмоқда. Бинобарин, масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланиш имконияти банк ва мижоз учун бирдек қулайлик яратиб, замонавий ахборот технологияларига асосланган банк-молия хизматларини янада ривожланишига хизмат қилади.
Биз билан ўз бизнесингизни қуринг! Туронбанк – Барқарорлик белгиси!