Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ “Банк-Мижоз” тизимини корхона ва ташкилотлар учун қулай шарт-шароитлари

4 Nov 2016

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 июндаги “Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 120‑сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматлари кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида, «Туронбанк» АТБ томонидан 2008 йилда мижозларнинг банк ҳисобварақларини “Банк-мижоз” дастури орқали масофадан бошқариш тизими жорий қилинган.

Ушбу тизим Туронбанк томонидан юридик мижозларга уларнинг банкдаги ҳисобварақларини бошқаришда қулайликлар яратиш, замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш учун имконият яратади.

Банк ҳисобварақларига масофадан “Банк-мижоз” дастури орқали хизмат кўрсатиш тизими – бу мижознинг банкка масофадан берган топшириқларига асосан банк хизматларини кўрсатиш технологияси бўлиб, компьютер орқали амалга ошириладиган тизим ҳисобланади. Ушбу дастур компьютерда барча мижоз маълумотларини, жумладан тўлов ҳужжатлар ва ҳисобварақлардан кўчирмаларни сақлайди.

Банк-Мижоз тизими хизмати орқали мижозга унинг иш жойида ўзига қулай шароитда:

тўловларни ўтказиш;

фойдаланувчи ўз ходимларининг ойлик иш ҳақларини уларнинг пластик карточкаларига ўтказиш;

тўлов ўтиши босқичларини кузатиш;

барча ҳисоботларни олиш каби амалиётларидан исталган вақтда фойдаланиш имкониятини яратади.

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига «Туронбанк»АТБ тизимида масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчи мижозлар сони 2910 тадан ошди.

«Туронбанк» АТБ тизимида 2021 йилга қадар “Банк-клиент”, “Интернет-банкинг”, “Мобилбанк” ва “СМС-банкинг” каби банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш бўйича хизматлар ҳажмини 2 мартага ошириш мўлжалланмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 101
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech