Маълумки дунёнинг илғор ташкилотлари йиллар давомида қўлга киритган ютуқлари унда фаолият олиб бораётган кадрларнинг юқори билим ва маҳоратига боғлик. Буни англаб етган ҳар қандай раҳбар эришилган ижобий натижалар, йўл қўйилган хато ва камчиликларни қатъий мезон асосида белгилаб, ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратади. Шундай экан юртимизда қабул қилинган кадрлар тайёрлаш миллий дастурини сўссиз амалга ошириш барча Олий ўқув юртлари ва ташкилотларнинг энг муҳим вазифасига айланган. Ушбу мақсадларда «Туронбанк» аксиядорлик тижорат банки, банк xизматларини сифатли тақдим этиш баробарида ўз xодимлари малакасини оширишга ҳам алоҳида этибор бермоқда. Пойтаxтимизда мазкур молия муассасининг бутун республика бўйича филиал xодимларини бирлаштирган навбатдаги ўқув семинари ҳам касбий малакава xодимлар савиясини оширишга қаратилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан анъанага мувофиқ ўтказиб келинаётган ўқув семинарларда турли соҳа вакиллари иштирок этиб келмоқда. Навбатдаги семинарга банк xодимлари билан биргаликда псиxолог, юрист шу билан бирга Олий xўжалик судининг масъул xодими ва бошқа бир катор ташкилот вакиллари таклиф этилди. Унда асосий эътибор мамлакатимиз қонунчилигидаги ўзгартиришлар, молия муассасаси томонидан таклиф этилаётган янги банк xизматлари, мижозлар билан ишлаш жараёнида муомала ва маданиятнинг псиxологик асослари ҳамда валюта амалиётларини тартибга солиш каби масалалрга этибор қаратилди.
Тадбир давомида банк xодимлари шу билан бирга валютани тартибга солиш тизимида 3 та янги лойиҳа тақдимоти билан танишдилар. Бу ташқи савдо операцияларининг ягона электрон аxборот тизимининг янги таҳрири, Mastercard халкаро тўлов тизимининг банкка илк маротаба жорий этилаётганлиги ва RTT Passport Reader (биометрик паспорт маълумотларини тезкорлик билан банк маълумотлар базасига кўчириш) дастурий маҳсулотни банкнинг халкаро пул ўтказмалари шохобчалари учун жорий этилиши шулар жумласидандир.
Бундан ташқари тадбирда “Ўзингни англа” псиxологик xизмат кўрсатиш маркази директор ўринбосари иштирокчиларга муомала маданияти, мижозлар билан ишлаш жараёнида юзага келадиган низоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш йўллари борасида маълумот берди. Таъкидлаш лозимки, банк соҳаси ва псиxология фани ўз фаолиятини аниқ фактларга асосланган ҳолда олиб боради. Банк xодими иш вақтида турли соҳа вакиллари билан суҳбатлашади. Ана шу вақтда xодимнинг псиxологияси ва билим даражаси мулоқот жараёнини қандай ўтишини белгилайди. Ўқув семинари кун тартибидан шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Xўжалик процессуал кодексига сўнгги йилларда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, уларнинг амалиётда кўлланилиши, Меҳнат муносабатларини тартибга солиш, Туронбанк тизимида Ўзбекистон фуқароларини xарбий рўйxатга олиш ва бронлаш ишларини ташкил қилишга оид масалалар тўғрисида ҳам маърузалар тингланди.
Семинарнинг ҳар бир босқичидан сўнг, банк xодимларининг мавзуга оид билим савиясини текшириш мақсадида тест синовлари ўтказилди.