Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"Туронбанк" АТБ билан лимончилик сари сердаромад қадам

"Туронбанк" АТБ билан лимончилик сари сердаромад қадам
22 Oct 2019

Халқимиз «қиш меваси» дея эъзозлайдиган лимон бугун бозорларимиздаги пештахталарда сероб. Нархи ҳам ҳамёнбоп. Чунки юртдошларимиз аллақачон мазкур цитрус мевани уй шароитида етиштиришни йўлга қўйишган. Аммо бундан ярим аср аввал буни фақат орзу қилиш мумкин эди, холос. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва тижорат банкларининг жонбозлиги билан Республикада лимон кўчатларини етиштириш ва уларга ихтисослашган иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни жадаллаштириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини оширишга алоҳида этибор қаратилмоқда.

Бу жараёнда эса айни шу йўналишга масъул бўлган “Туронбанк” АТБнинг ўрни аҳамиятли бўляпти. Молия муассасаси “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси” билан ҳамкорликда мазкур тармоқ ривожига хисса қўшиш ниятида бўлган ишбилармонларга ҳам ҳуқуқий ҳам молиявий кўмак бермоқда. Мисол учун, “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури доирасида бир сотихли ер майдонига ихчам иссиқхона қуриб, ўн олти дона лимон кўчатини етиштириш учун сиз зарур бўлган маблағни икки йиллик имтиёзли давр билан беш йил муддатга олиб, ўттиз йил ҳосил берадиган лимон кўчатларидан уч йил ичида барча қилган харажатларингизни қоплашингиз, қолган йиллар давомида эса бу кўчатлардан мўмай даромад олишингиз мумкин.

limon_1.png

Бундан ташқари, йирик лойиҳа ташаббускорлари “Туронбанк” томонидан етти йилгача бўлган муддатга уч йил имтиёзли давр билан таклиф қилинаётган хорижий кредит линиялари орқали лимон кўчатларининг оналик боғларини ташкил этиш, замонавий лимон сақлаш омборхоналарини ишга тушириш ва қадоқлаш технологияларини ўрнатиш, бир сўз билан айтганда катта бир корхонани ишга тушириш имконияти мавжуддир. 

Статистик маълумотларга қараганда, бугунги кунда банк томонидан жами 279,7 га ер майдонида лимон етиштиришга мўлжалланган замонавий иссиқхоналар ташкил этиш бўйича 104 та лойиҳа рўйхати шакллантирилган бўлиб, шундан 24 та лойиҳага хорижий кредит линия маблағлари ҳисобидан 22,1 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 1 485 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

limon_2.png

Ёши улуғ кишилар яхши эслашади: илгари Ўзбекистонга лимон чет давлатлардан олиб келинар, ушбу шифобахш неъматни сотиб олишга эса ҳамманинг ҳам қурби етавермасди. “Туронбанк” АТБнинг молиявий кўмаги эвазига эса ҳозирги кунда мамлакатимизда лимон кенг миқёсда етиштирилиб, экспорт ҳажми ҳам ошиб боряпти.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 98
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech