Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ Бошқаруви Раисининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди.

Янгиланган сана:  ...
29 Nov 2016

Ҳурматли юртдошлар ва АТБ «Туронбанк» мижозлари!

«Туронбанк» акционерлик тижорат банкининг http://www.turonbank.uz/ расмий сайтида Бошкарув Раиси Чори Мирзаевнинг виртуал қабулxонаси ишга туширилди.

Энди «Туронбанк» АТБ хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган юридик ҳамда жисмоний шахслар ариза, шикоят ва таклифларни бевосита Бошқарув Раиси номига юборишлари мумкин. Барча аризалар узлуксиз тартибда қабул қилинади ва расмий ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, жисмоний шаxслар мурожаатида уларнинг фамилия, исми, шарифи тўлиқ ёзилган, яшаш жойи ва телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда, мурожаатнинг моҳияти баён этилиши лозим. Юридик шаxслар мурожаатида юридик шаxснинг тўлиқ номи, юридик манзили (почта манзили) кўрсатилиб, мурожаатнинг мазмуни баён этилиши лозим.

«Туронбанк» АТБ Бошқаруви Раисининг расмий виртуал қабулхонасига www.turonbank.uz манзили орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, сиз ўз мурожаатларингизни info@turonbank.uz  электрон почта манзили ҳамда (0-371) 244-32-32 телефон рақами орқали ҳам амалга ошириш имкониятига эгасиз.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 873
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech