“CONTACT” халқаро пул ўтказмаси тизими томонидан таклиф этилаётган янгидан-янги хизматларни Ўзбекистон Республикасидаги барча тижорат банкларигатаништириш мақсадида, жорий йилнинг 8 октябр куни тарихий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ўқув семинарини ташкил этди. Ушбу ўқув семинарида «Туронбанк» АТБдан 4 нафар масъул ходимлар гуруҳи қатнашди.
“CONTACT” халқаро пул ўтказмаси тизими вакиллари томонидан янги таклиф этилаётган хизматлар ва компания билан ҳамкорлик қилаётган молиявий ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш каби мавзулар бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Шунингдек, “CONTACT” халқаро пул ўтказмаси тизимининг янги хизмат тури яъни халқаро тўлов карталарини тўлдириш бўйича тақдимот ўтказилди. Эндиликда қуйидаги тўлов карталарини “CONTACT” халқаро пул ўтказмаси тизими орқали тўлдиришингиз (карта рақами ва карта эгасининг Ф.И.Ш.) мумкин:
- VISA, MasterCard, Union Pay, American Express ва Diners Club International кабихалқаротўловкарталари;
- “ЭЛКАРТ” (Қирғизистон) миллий тўлов тизими;
- Стандард банк (Озарбайжон).
Ўқув семинари якунлари бўйича компания вакиллари томонидан семинар иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.