Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ “Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати” танловини эълон қилади

Янгиланган сана:  ...
1 Nov 2018

“Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати” танлови «Туронбанк» АТБ тизимида ўз фаолиятини амалга ошириб келаётган Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати  томонидан Республикадаги аҳоли уй-жойларининг ташқи қиёфасини янада яхшилаш, уй-жойларни таъмирлаш соҳасидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ибратли ишларни муносиб баҳолаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган.

«Туронбанк» АТБ тизимида ўз ҳисобрақамига эга барча ХУЖМШлар танловнинг иштирокчилари ҳисобланади.

Танлов «Туронбанк» АТБ филиаллари ва МАБда саралаш ва якуний Республика босқичидан иборат бўлади.

Танловнинг саралаш босқичи «Филиалдаги энг яхши хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати» йўналиши бўйича «Туронбанк» АТБ тизимидаги филиалларда барча ХУЖМШлар орасида ўтказилади.

Филиаллар ишчи гуруҳи томонидан саралаш босқичи натижалари умумлаштирилиб, 1-ўринларни эгаллаган иштирокчилар якуний босқич — “Энг яхши хусусий уй жой мулкдорлари ширкати” танловига тавсия этилади.

Якуний босқичда ХУЖМШлар томонидан даҳаларнинг ташқи қиёфасини янада яхшилаш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ибратли ишлари Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, ғолиблар «Туронбанк» АТБнинг махсус дипломи ва қиммат баҳо соврин билан тақдирланади.

Барча босқичларда иштирокчилар қуйидаги мезонлар асосида, 100 балли тизимда баҳоланади:

  • ХУЖМШнинг банк олдида муддати ўтган кредитор қарздорлиги мавжуд бўлмаганлиги учун — 25 баллгача;
  • ХУЖМШ таркибидаги уй-жой мулкдорларининг ширкат олдида қарзлари мавжуд бўлмаганлиги учун — 25 баллгача;
  • ХУЖМШ таркибидаги уй-жойнинг кредит эвазига амалга оширилганташқи қиёфасининг ҳолатига — 15 баллгача;
  • ХУЖМШда болалар майдончаси ҳамда пиёдалар учун мўлжалланган йўллар ва йўлакларнинг оқилона ташкил этилганлиги даражасига — 15 баллгача;
  • ижтимоий, маиший ҳамда муҳандислик инфратузилмалари билан таъминланганлиги даражасига — 10 баллгача;
  • амалга оширилган ободонлаштириш ишларининг (аҳоли турар жойларида санитария-гигиена талабларининг бажарилиши) сифати даражасига — 10 баллгача.

Ғолибларга эгаллаган ўрнига мос ҳолда совринлар топширилади:

1-ўринга — «Телевизор»

2-ўринга — «Принтер 3/1»

3-ўринга — «Микротўлқинли печь»

Танловнинг якуний — Республика босқичи Тошкент шаҳрида 2018 йилнинг 17 декабрь куни ўтказилади

 


/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 553
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech