Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ Ички аудит департаменти ходимларининг малакавий билим савияси янада оширилди

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
“Туронбанк” АТБ Ички аудит департаменти ходимларининг малакавий билим савияси янада оширилди
31 Jan 2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 22 ноябрь куни банк тизимини ислоҳ этиш ва банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ва тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг ролини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида қайд этилган қатор вазифалардан келиб чиқиб, “Туронбанк” АТБ Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси билан ўзаро ҳамкорликда жорий йилнинг 10-20 декабрь кунлари ички аудит  департаменти ходимлари малакасини ошириш юзасидан ўқув-амалий семинар-тренинг ташкил этилди.

Ўқув амалий семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад, банк тизимида ишлаётган ички аудит хизмати департаменти ходимларини билим савиясини янада ошириб, бугунги кунда бўлаётган ўзгаришларни чуқур ўзлаштирган ҳолда банкнинг молиявий барқарорлигини оширишга, шу билан бир вақтда республикамиз банк тизимининг ривожига ўз ҳиссасини қўшишларига кўмаклашиш ҳисобланади.

Ўқув-семинар-тренингда Банк-молия академияси ректори в.в.б. и.ф.н доц. Б.Т.Бердияров, қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети декани и.ф.д. профессор Н.Х.Жумаев ҳамда академиянинг профессор-ўқитувчилари томонидан мутахассисликка оид мавзулар бўйича машғулотлар ўтказилди. Ўқув семинари давомида мутахассисликка оид мавзулар билан бирга Ўзбекистон тарихи, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига шарҳлар, Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг Ҳаракатлар Стратегияси ва банкларда ички аудит ўтказишга доир мавзулар бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Ўтказилган ушбу амалий семинар-тренинг пировардида “Туронбанк” АТБ Ички аудит департаменти ходимлари малакавий билим савиясини янада ошириш билан бирга, банк активлари тавваккалчилигини тўғри баҳолаш ва банкнинг истиқболли режаларини амалга оширишда банк Кенгаши ва Бошқарувига амалий кўмаклашиш даражасини янада оширишга олиб келади.

Семинар–тренинг якунида “Туронбанк” АТБ Ички аудит департаменти ходимларининг олинган билимлари тест синовларидан ўтказилиб, малака ошириш сертификатлари берилди.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 705
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech