Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ истеъмол кредитини таклиф этади.

Янгиланган сана:  ...
1 Feb 2017

«Туронбанк» АТБ Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (жисмоний шахсларга) истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун Истеъмол кредитини таклиф этади.

  • Кредит миқдори: амалдаги ЭКОИҲнинг 10 баробаридан 300 баробаригача миқдорда;

  • Кредит муддати: 3 йилгача;

  • Фоиз ставкалари: 

Бошланғич бадал миқдори

Йиллик фоиз ставкаси

1.

0%

20%

2.

25%дан - 35%гача

16%

3.

35%дан - 50%гача

14%

4.

50% ва ундан юқори

12%


Кредит расмийлаштириш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • Яшаш жойидан оила таркиби тўғрисида маълумотнома;

  • Кредит олувчи (даромади етарли бўлмаса, биргаликда қарз олувчилар)нинг паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);

  • Кредит олувчи (даромади етарли бўлмаса, биргаликда қарз олувчилар) охирги 12 ойлик даромадларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

  • Товар (ишлар ёки хизматлар) сотиб олиш ҳисоб-шартнома.

  • Қарздор томонидан тақдим қилинадиган таъминот тури бўйича ҳужжатлар;

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 562
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech