Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади

2 Dec 2019

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил «25» декабрь куни соат 1200 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилади

КУН ТАРТИБИ:

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июлдаги 500-сонли «Бухоро вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан «Туронбанк» АТБ устав капиталини камайтириш тўғрисида.

4. «Туронбанк» АТБ устав капиталининг камайтирилиши муносабати билан банк уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.

5. «Туронбанк» АТБ устав капиталининг камайтирилиши муносабати билан 2019 йил 19 июль Р0496-22-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Туронбанк» АТБ қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги Қарорига ўзгартириш киритиш ҳамда ««Туронбанк» АТБ қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги Қарорига киритилаётган ўзгартиришлар»ни тасдиқлаш тўғрисида.

6. «Туронбанк» АТБ томонидан «Давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув Қоидалари» тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини олиш ва ушбу Қоидаларга банкнинг риоя этиши тўғрисидаги хабар бериш шаклини тасдиқлаш тўғрисида.

7. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг «Туронбанк» АТБ Бошқаруви тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

8. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг «Туронбанк» АТБ Кенгаши тўғрисидаги Низоми»га киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

9.     Банк балансидан ташқари ҳисобрақамига олинган активларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2019 йил «2» декабрь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2019 йил   «19» декабрь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2019 йил «25» декабрь куни соат 1100 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри,
Абай кўчаси, 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари,
Телефонлар: +99895 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70.

 

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

 

 

 

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 28
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech