Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ Хитойнинг Эксим банки билан жами 85,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги икки томонлама келишувларни имзолади

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
«Туронбанк» АТБ Хитойнинг Эксим банки билан жами 85,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги икки томонлама келишувларни имзолади
6 Jun 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил май ойида Хитой Халқ Республикасига Давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси билан Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гидроэлектростанцияларни қуриш ва модернизациялаш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Келишув имзоланган эди.

Ўзбекистон Республикасида гидроэлектростанцияларни қуриш ва модернизация қилиш дастурини амалга ошириш бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПҚ-3335-сонли Қарорига мувофиқ «Туронбанк» АТБ ва Хитойнинг Экспорт-импорт банки ўртасида 2017 йил 30 ноябрь куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг Тошкент, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 4 та кичик гидроэлектростанциялар қуриш бўйича лойиҳаларини молиялаштириш учун 58,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги, муддати 20 йиллик қарз келишуви имзоланган.

Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари раҳбарларининг жорий йил 8 июнь кунида бўлиб ўтганСаммити давомида ваЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 04 январдаги ПҚ-3461 ва ПҚ-3463 Қарорларини амалга ошириш доирасида «Туронбанк» АТБ ва Хитойнинг Экспорт-импорт банки ўртасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг Тошкент вилоятида гидроэлектростанция қуриш ҳамда Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятларидаги 4 та гидроэлектростанцияни модернизациялаш бўйича лойиҳаларини молиялаштириш учун умумий миқдори 85,8 млн. АҚШ долларига тенг, муддати 20 йиллик қарз келишувлари имзоланди.

Таъкидлаш лозимки, юқорида келтириб ўтилган гидроэлектростанцияларнинг қурилиши ва модернизацияланиши тугалланганидан сўнг уларнинг қуввати 62,1 МВтни ташкил этади ҳамда электр қувватини йиллик ўртача ишлаб чиқариш миқдори 406,1млн.кВт.с.ни ташкил қилади.

Ҳозирги вақтда «Туронбанк» АТБ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖтомонидан Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида жойлашган гидроэлектростанцияларни қуриш ва модернизациялаш бўйича умумий миқдори 46,6 млн. АҚШ долларига тенг янги лойиҳалар тайёрланмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 895
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech