Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ ходимлари халқаро хайрия марафонида фаол иштирок этишди

Янгиланган сана:  5 Ноябр 2019, 09:32
5 Nov 2019

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида Samarkand Half Marathon – халқаро хайрия марафони ўтказилди. Мамлакатимизда илк бор ташкил этилган мазкур халқаро марафон маданият ва санъат объектларидаги инклюзивлик масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт туризмини ривожлантиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади. Марафондан тушган маблағ Тошкент шаҳридаги театрлардан бирида тифлошарҳлар ёрдамида саҳна асарлари намойиш этиладиган тажриба лойиҳаси амалга оширишга йўналтирилади. Бу заиф кўрувчи ва кўзи ожиз томошабинларга саҳна асари ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишга имкон беради.

sam_1.jpg

Айтиш керак, 23 давлатидан келган 1100 нафардан ортиқ спортчи ва ҳаваскорлар билан бирга “Туронбанк” АТБ ходимлари Ислом Каримов кўчасидан 10, 21.1, 2 километр масофада марафонга киришишди. Улар Самарқанд шаҳри кўчалари бўйлаб, жумладан, Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Ҳазрати Хизр масжиди, Хўжа Дониёр ёдгорлиги, Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Бибихоним масжиди сингари тарихий обидалар олдидан белгиланган масофани босиб ўтдилар.

sam_2.jpg

Марафон ғолиблари ташкилотчиларнинг пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, фаол иштирокчилар, энг ёш ва энг кекса марафончилар ҳам муносиб рағбатлантирилди. Шу ўринда қўшимча қилиш жоиз, “Туронбанк” АТБ раҳбарияти ўз ходимларининг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун доимо турли хилдаги тадбирларни ташкил этиб келади. Бу эса уларнинг янада муваффақиятли фаолият юритишларига туртки бўлиши турган гап. 

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 790
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech