Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ ходимлари сайловда фаол иштирок этишди

22 Dec 2019

Маълумки, жорий йилнинг 22 декабр санасида мамлакатимизда катта сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтди.

photo_2019-12-24_14-44-59.jpg

photo_2019-12-22_18-08-18.jpg

Сайловлар мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

photo_2019-12-22_11-10-48.jpg

2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтган сайловлар илгарги сайловлардан тубдан фарқ қилди. Энг аввало, бу йилги сайловларда конституциявий қоидалар ва халқаро сайлов стандартларига биноан Ўзбекистоннинг қонун чиқарувчи ҳокимияти ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг таркиби даврийлик принципи асосида янгиланди.

photo_2019-12-22_10-19-07.jpg

Ушбу сиёсий жараёнларда “Туронбанк” АТБнинг ходимлари ҳам фаол иштирок этишди. Эрта тонгдан молия муассасасининг республика миқёсидаги барча бўлинмаларида фаолият олиб бораётган банкирлар ўзлари лойиқ деб топган номзодларга овоз беришди. 

photo_2019-12-22_09-33-53.jpg

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини амалиётга жорий этишга оид қонуннинг имзоланиши мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий ҳаётидаги улкан воқеа бўлди.

photo_2019-12-22_10-14-01.jpg

Бу йил мамлакатимиз парламенти ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар илк бор Ўзбекистон Республикасининг янги Сайлов кодекси асосида ўтди ва сайловларда биринчи марта бешта сиёсий партия ўз номзодларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди. Булар – “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси.

photo_2019-12-22_09-58-15.jpg

Яна бир муҳим янгилик - Ўзбекистоннинг миллий сайлов тизимига Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими (СЖБАТ) ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) жорий этилди. Сайлов органлари бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишлари ҳам замон талаблари даражасида такомиллаштирилди.

photo_2019-12-22_11-22-34.jpg

Сайлов - ҳамиша ўзига хос синов. Мамлакат учун, сайланувчи ва сайловчилар учун, уни ўтказувчи ташкилотчилар учун, журналистлар учун ҳам. Чунки, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “сайлов жараёнларида барчамизнинг, аввало, дунёқарашимиз, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятимиз, гражданлик позициямиз яна бир бор намоён бўлади”.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 80
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech