Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ хориждаги ватандошларни раҳбарлик лавозимларига ишга таклиф этади.

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
14 Jan 2019

“Туронбанк” АТБ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3982-сонли Қарорига мувофиқ, юқори малакага эга бўлган, халқаро молия институтлари ва хорижий банкларда самарали фаолият юритаётган хориждаги ватандошларни Банк бошқаруви Раисининг маслаҳатчиси сифатида ёки раҳбарлик лавозимларига танлов асосида ишга таклиф қилади.

Бунда “Туронбанк” АТБ 2019-2021 йилларда ривожланиш стратегиясини амалга ошириш, замонавий менежмент ва корпоратив бошқарув механизмларини кенг жорий қилишда банк-молия соҳасида халқаро миқёсда етарли тажрибага эга бўлган ватандошларнинг салоҳиятидан оқилона фойдаланиш мақсади илгари сурилган.

Иш вақти ва бошқа ижтимоий-молиявий масалалар ҳар бир номзод учун унинг малакаси, амалий тажрибаси ва банк фаолиятини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўша олиш имкониятидан келиб чиқиб, индивидуал ёндашилади.

Банкка жалб қилинган ватандошларимизнинг профессионал фаолият билан шуғулланишлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари учун молиявий, ижтимоий ва ҳуқуқий томонлама қулай шароит яратилиши кафолатланади.

 

Маълумот юбориш учун: “Туронбанк” АТБ Ходимлар билан ишлаш департаменти директори – И.Т.Саламов

(info@turonbank.uz), +99890 315-50-13

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 906
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech