Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк” АТБ ХТТ банки билан чорвачиликни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Янгиланган сана:  ...
22 Jan 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3283-сонли Қарори ижроси юзасидан “Туронбанк” АТБ томонидан “Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки  ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғида ривожлантириш” лойиҳасида иштирок этиш юзасидан буюртма тақдим этилган ва ҳозирда ушбу лойиҳа доирасида 10,0 млн.АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини жалб этиш юзасидан келишув имзоланмоқда.

Янги жалб этилаётган хорижий кредит линияси маблағлари ҳисобидан чорвачилик (шу жумладан, отчилик, туячилик, эчкичилик, чўчқачилик, қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, ипакчилик) соҳасини ривожлантириш, хусусан, чорвачилик комплексини ташкил қилиш; Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш; чорва озуқаларини ишлаб чиқариш; ветеринария хизматларини ташкил этиш; чорвачилик соҳасидаги энергия самарадорлигини ошириш ва тикланувчи энергия манбаларини яратиш ва шу соҳадаги бошқа мақсадлар учун имтиёзли кредит фоизлари асосида инвестицион суб-лойиҳаларни молиялаштириш учун 3 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатга 2,0 млн.АҚШ долларигача ва айланма маблағларни тўлдириш учун 9 ой имтиёзли давр билан 18 ой муддатга 0,15 млн.АҚШ доллари миқдоригача кредитлар ажратилиши (лизинг хизматлари кўрсатилиши) режалаштирилмоқда.

Кредит линияси маблағлари республикамизнинг Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудлардаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. Бунда ташаббускорларнинг суб-лойиҳадаги ўз улуши камида 25% ни ташкил этиши лозим.

Мазкур кредит линияси 2018 йил феврал ойида очилиши кутилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида имтиёзли кредит олиш истагида бўлган ташаббускорлар “Туронбанк” АТБ нинг ҳудудларда фаолият кўрсатаётган филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 597
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech