Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлайди

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
9 Oct 2017

Муҳтарам Президентимизнинг фармон ва қарорлари асосида банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида банкларнинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни тобора юксалиб бормоқда.

Айнан “Туронбанк” АТБнинг 2017 йилнинг ўтган даврида кредитлаш фаолиятида ҳам асосий эътибор давлат аҳамиятига эга бўлган лойиҳаларни, хусусан ҳукумат дастурлари ижросини таъминлашга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилди. 

Биргина, 2017 йилнинг ўтган 8 ойи давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадларига 289,7 млрд. сўм кредит ажратилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ўсиши таъминланди.

Кредитлаш жараёнида микрокредитлар ажратишни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида жами ажратилган кредитларнинг 46,4 млрд. сўми микрокредитлардан иборат бўлди. Бу эса ўз навбатида 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга кўп микрокредитлар ажратилганлигидан далолат беради.

Аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлашга қарийб 44,8 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 114,5 млрд. сўм кредит ажратилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли.

Бугунги кунда ёшларимизни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашга молиявий кўмак бериш борасида банклар томонидан имтиёзли микрокредитлар ажратилиши алоҳида аҳамият касб этмоқда.

“Туронбанк” АТБ томонидан ҳам коллежларни битираётган ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлашга кўмаклашиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Бу борада 2017 йилнинг 8 ойи давомида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашга олдинги йилга нисбатан қарийиб 1,2 баробарга кўп ёки
6,6 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди.

Сервис соҳасини ривожлантириш учун банк филиаллари томонидан ажратилган кредит кўрсаткичи 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ўсиши таъминланди.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш, ўз олдиларига қўйган мақсад ва интилишларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллик ҳамда билим ва кўникмаларини янада ошириш учун барча шароит-шароитлар яратилган. Оилавий тадбиркорлик, миллий хунармандчиликни ривожлантириш мақсадида жойларда, ташкилот ва корхоналарда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ахолининг, биринчи галда ўрта маҳсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг иш билан бандлигини таъминлашда нафақат тегишли ташкилотлар, балки молия муассасаларининг ҳам хиссаси катта бўлмоқда.

Бу борадаги ижобий ўзгаришларни “Туронбанк” АТБ фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 515
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech