Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ мамлакатимиз молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
6 Dec 2016

    Юртимиз тижорат банклари орасида «Туронбанк» АТБ мунтазам равишда ўз таркибий тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва мамлакатимиз  молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда. Ҳозирги кунда банкнинг тармоқ тизими республикамизнинг бутун ҳудудини қамраб олган бўлиб, 18 та филиал,  23 та мини банк, 118 тадан ортиқ бўлинмалари орқали аҳоли ва xўжалик юритувчи субъектларга барча турдаги юқори сифатли банк xизматларини тақдим этиб келмокда. «Туронбанк» АТБнинг 2016 йилнинг 11 ойи мобайнидаги фаолияти якунларига кўра банк жами активлари 185,6 млрд. сўмга ўсди ва 2016 йил 1 декабр ҳолатига 894,9 млрд. сўмни ташкил этди. «Туронбанк» АТБ нинг жами капитали ҳажми жорий йилнинг  11 ойи мобайнида 30,9 млрд. сўмга ортиб, 122,8 млрд. сўмга етказилди.

    Банк томонидан мижозлар базасини кенгайтириш борасида кенг қамровли ва натижавий ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга 2016 йил 1 декабр ҳолатига Республикамиз иқтисодиётининг турли соҳаларига йўналтирилган банк кредит қўйилмалари ҳажми 482,7 млрд. сўмга етди.

    Мамлакатимизда кичик бизнес ва xусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва xизмат кўрсатиш соҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирларда «Туронбанк» АТБ нинг ҳиссаси ошиб бормоқда.  Жумладан, банк томонидан кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик субъектларини доимий равишда молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларга кўрсатилаётган банк xизматлари турларини кенгайтириш, сифатини янада яxшилаш ва кредит маблағлари ҳажмини кўпайтириш бўйича ишлар фаол давом эттирилмоқда.

    Шу билан бирга банк томонидан накд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ва аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилиш бўйича олиб борилган фаол ишлар натижасида 2016 йил 1 декабр ҳолатига ахоли омонатлари қолдиғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40.8 млрд. сўмга ўсди ва 119,8 млрд. сўмни ташкил этди. Шунингдек, банк Омонатчилари сони 107,0 минг нафарга ўсиб, уларнинг умумий сони 459,6 минг нафардан ошди. Банк шунингдек, пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш бўйича хам фаол ишлар олиб бормокда. Молия муассасаси томонидан 2016 йил 1 декабр ҳолатига 347,0 минг донадан ортиқ пластик карточкалар муомалага чиқарилди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 547
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech