Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ мижозлари ва тадбиркорлари билан учрашувлар

“Туронбанк” АТБ мижозлари ва тадбиркорлари билан учрашувлар
15 Aug 2019

“Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси ҳамда ўринбосарлари иштирокида Республиканинг барча ҳудудларида жорий йилнинг 12 августидан бошлаб, “Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий кўмак бериш” мақсадида банк мижозлари ҳамда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

3.JPG

Жорий йилнинг 15 август куни “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси бошчилигида бўлиб ўтган Марказий амалиёт бошқармаси мижозлари ва тадбиркорларнинг халқаро пул ўтказмалари, омонат турлари, кредитларнинг турли йўналишлирига доир саволларига Бошқарув Раиси, бош банк департамент директорлари ва Марказий амалиёт бошқармаси бошлиғи жавоб беришди. Шунингдек, қабул давомида фуқароларимиз оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ипотека кредитлари, айланма маблағлар учун кредитлар каби масалалар бўйича мурожаат қилишди. Уларга керакли тавсиялар билан бир қаторда амалий ёрдамлар ҳам кўрсатилди. 

2.JPG

Сайёр қабул қатнашчиларига бош банк департамент ходимлари томонидан янги жорий этилган банк хизматлари бўйича қисқача тақдимотлар қилинди. Ушбу тақдимотлар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

“Туронбанк” АТБ томонидан ўтказилаётган сайёр қабул учрашувлари Республикамизнинг барча худудларида давом этмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 82
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech