Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк” АТБ мижозларни автоматик индентификациялаш тизимини жорий қилди

Янгиланган сана:  21 Декабр 2019, 17:02
21 Dec 2019

“Туронбанк” АТБ томонидан 6 ой давомида мижозларни биометрик паспорт ва «Face ID» технологияси орқали индентификациялаш тизими тажрибадан ўтказилди. Мазкур тажриба банкнинг икки филиалида амалга оширилиб, мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш бўйича ўз самарасини кўрсатибгина қолмай, иш жараёнидаги камчиликлар бартараф этилиб, дастур янада мукаммаллаштирилди.

photo_2019-12-20_18-08-23.jpg

Тизимнинг мижозлар учун қандай афзалликлари ёки қулайликлари бор дейсизми? Албатта, энг асосийси мазкур дастур ва қурилмалар мижоз учун тезкорлик ва аниқликни таъминлашга хизмат қилади. Мижоз банк филиалига омонатлар ёки халқаро пул ўтказмалари хизматларидан фойдаланиш учун ташриф буюрганда, 10 – 15 дақиқа хизмат кўрсатиш ва ҳисобрақам очишга сарфланган бўлса, хозирда биометрик паспорт маҳсус қурилмага қўйилади ва “Персоналлаштириш маркази”дан маълумотлар автоматлаштирилган банк тизимига ўтказилади, шундан сўнг мазкур маълумотларни тасдиқлаш учун мижоз маҳсус камера орқали “Face ID” дастурида паспорт маълумотлари билан солиштирилади ҳамда автоматик равишда мижозга ҳисоб рақам очилади.

Мазкур жараёнга 1 дақиқа вақт сарфланиб ҳисобрақам очилса, бошқа жараёнлар билан мижозга 5 дақиқани ўзида хизмат кўрсатилиб мижознинг 10 дақиқа вақти тежалади. Бундан ташқари мижознинг аввалги очилган хисоб рақамдаги маълумотлари янгисига ўзгартирилади, инсон омили камайтирилиб ҳисобрақам очишда йўл қўйиладиган хатоликларга чек қўйилади ҳамда паспортнинг ҳақиқий эгаси рухсатисиз ҳар хил турдаги амалиётларни чеклашга олиб келиб, хавфсизликни оширади.

photo_2019-12-20_18-08-23 (2).jpg

Мазкур дастур ва қурилмалар “Туронбанк” АТБнинг барча филиалларидаги халқаро пул ўтказмалари ва омонат қабул қилиш шохобчаларига ўрнатилган бўлиб, мазкур дастур ва қурилмаларни янада такомиллаштириш ва бу орқали бошқа хизмат турларида хизмат кўрсатишни соддалаштириш ва вақтни тежаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.     

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 255
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech