Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» АТБ навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
4 Dec 2017

«Туронбанк» акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2017 йил 14 декабрь куни соат 1100 да Тошкент шаҳри, 100011, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси 4а уйда бўлиб ўтишини маълум қилади

КУН ТАРТИБИ 

1. Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Туронбанк» АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банк уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.

4. Банкнинг қўшимча чиқариладиган акцияларини жойлаштириш доирасида имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармонига асосан, 2017 йилнинг сентябрь ойидан 2018 йилнинг 1 июлига қадар валюта бозорини либераллаштириш шароитида банкнинг валюта ҳисобварақларидаги маблағларининг қайта баҳоланиши натижасида олинадиган фойдани тўлиқ банк капиталлашуви даражасини оширишга йўналтириш тўғрисида.

6. Умумий заҳира фондидаги маблағлар ҳисобидан банкнинг стандарт активлари учун яратилиши лозим бўлган заҳираларни банк капиталининг тегишли ҳисобварағига ўтказиш тўғрисида.

7. 2017 йил якуни ва кейинги молиявий йилларнинг ҳисобот саналарида банк томонидан олинадиган соф фойда ҳисобидан стандарт активлар учун яратилиши лозим бўлган захирани банкнинг тегишли ҳисобварағига ўтказиб бориш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида. 

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар рўйхати 2017 йил 1  декабрь ҳолатига, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 7 декабрь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда акциядорларнинг вакилларидан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2017 йил 14  декабрь куни соат 1000 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот олиш ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан танишиш учун қўйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин: электрон манзил: www.turonbank.uz, «Туронбанк» АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, Телефонлар: +99895 144-60-00; (0 371) 202-01-01.

«Туронбанк» АТБ Кенгаши

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 468
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech